Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Хасан Тўлқин ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли таркибли тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш” 05.06.01-“Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/2401
Илмий раҳбар: Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович техника фанлари доктори, профессор; Исматуллаева Холида Закруллаевна техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта толасига рогоз ўсимлиги мевасидан олинган толани аралаштиришнинг оптимал улуши ҳисобига олинган тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида унинг истеъмол хусусиятларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўшама матонинг хоссали кўрсаткичларининг рогоз ўсимлиги мевасидан олинган толасининг улуши ҳисобига ва матонинг тузилиши параметрларига боғлиқлигини аниқланган;
кафолатли аниқликда тўшама матолардаги танда ва арқоқ ипларининг узиш кучи ва узишдаги узайишини аниқлаш усули  такомиллаштирилган; 
турли таркибли тўшама матоларнинг узилиш кучи, ҳаво ўтказувчанлиги ва ишқаланишга чидамлилигининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи регрессион боғланишлар кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган; 
турли таркибли тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичлари комплекс баҳоланган ва экперт баҳолаш асосида  ҳаво ўтказувчанлиги, узиш кучи ва ишқаланишга чидамлилиги  кўрсаткичлари   аҳамиятлилиги  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда тавсия этилган пахта ва рогоз ўсимлиги мевасидан олинган толалар аралашмасидан ишлаб чиқарилган тўшама матоларнинг сифат кўрсаткич-ларини баҳолаш услуби “Малимо текс” хусусий корхонасида амалиётга жорий қилинди (“Малимо текс” хусусий корхонасининг 2021 йил 23 сентябрдаги ФБ-7/2500-сонли маълумотномаси) Натижада, пахта ва рогоз ўсимлиги мевасидан олинган толалардан самарали фойдаланиш орқали тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш услубини такомиллаштириш ҳамда янги ассортиментдаги тўшама мато олиш усули ҳисобига ҳаво ўтказувчанлиги 19,1% га, ишқаланишга чидамлилиги 24,5% га, меҳнат унумдорлиги 45-50% оширилган, 30% гача пахта толаси тежалган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish