Sayt test rejimida ishlamoqda

 Жуманиязова Шарифа Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2.PhD/Iqt2506
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Абдуллаев Фарход Озодович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш асосида соҳани барқарор ва юқори суръатлар билан ўсишини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хива туманида 6 та тарихий-маданий объектлар (Шайх Мавлон бобо, Мадрахим Шерозий уйи, Отажон Тўра Масжиди ва мадрасаси, Биби Хожар она мақбараси, Тош масжид, Чодра ховли (Саётхон боғи)) ва 6 та агро-экотуристик, рекреацион аҳамиятга молик объектлар (Қоракўл туристик мажмуаси, Эшон равот туристик мажмуаси, Валико-Плюс туристик мажмуаси, Ғовук кўл, Ғовук туристик қишлоғи) каби туристик ресурслар мавжудлиги аниқланиб янги турмаршрутлар ишлаб чиқилган;
вилоятга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошиши кўрсатиладиган туристик хизматлар реал қийматига мос ҳолда хорижий туристлар оқимини ошириш ҳисобига таъминланадиган даромаддаги ўсиш суръати маҳаллий туристлар ҳисобига таъминланадиган даромаддан деярли олти баробарга юқори қийматга эга бўлиши асосланган; 
вилоятда туризм инфратузилмаси ривожланишини кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2023–2027-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристик объект ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда дестинацион имиджни шакллантиришнинг “Туризм инфратузилмаси ва дестинация маркетинги алоқадорлиги” модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хива туманида 6 та тарихий-маданий объектлар (Шайх Мавлон бобо, Мадрахим Шерозий уйи, Отажон Тўра Масжиди ва мадрасаси, Биби Хожар она мақбараси, Тош масжид, Чодра ховли (Саётхон боғи)) ва 6 та агро-экотуристик, рекреацион аҳамиятга молик объектлар (Қоракўл туристик мажмуаси, Эшон равот туристик мажмуаси, Валико-Плюс туристик мажмуаси, Ғовук кўл, Ғовук туристик қишлоғи) каби туристик ресурслар мавжудлиги аниқланиб янги турмаршрутлар ишлаб чиқиш бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги “Туризм маҳаллаларида мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 76-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июн № 04-10/2650-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан вилоятда туристик инфратузилма тараққиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва истиқболли йўналишларини белгилашда фойдаланилган;
вилоятга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошиши кўрсатиладиган туристик хизматлар реал қийматига мос ҳолда хорижий туристлар оқимини ошириш ҳисобига таъминланадиган даромаддаги ўсиш суръати маҳаллий туристлар ҳисобига таъминланадиган даромаддан деярли олти баробарга юқори қийматга эга бўлиши таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги 76-12-0-Қ/23-сон “Туризм маҳаллаларида мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июндаги 04-10/2650-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тадбир вилоятда туризмни ривожлантириш истиқболли сценарийларининг асосланганлик даражасини оширишга хизмат қилган;
вилоятда туризм инфратузилмаси ривожланишини кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2023–2027-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги “Туризм маҳаллаларида мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 76-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июн № 04-10/2650-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари вилоят туристик салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда  мақсадли кўрсаткичларни белгилашда фойдаланилган;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристик объект ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда дестинацион имиджни шакллантиришнинг “Туризм инфратузилмаси ва дестинация маркетинги алоқадорлиги” модели бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги 76-12-0-Қ/23-сон “Туризм маҳаллаларида мухандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июндаги 04-10/2650-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вилоятда туристик дестинациялар имиджини шакллантириш учун ривожлантириш лозим бўлган инфратузилма йўналишларини аниқлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish