Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумабоев Ғуломжон Шерматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент воҳаси шароитида Испан мингбоши (Ваccариа ҳиспаниcа (Милл.) Раусчерт) биоекологияси ва етиштириш технологияси”, 06.03.03 – Доривор ўсимликлар интродуксияси, етиштириш технологияси ва агрофармекологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Qx886
Илмий раҳбар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Каршибоев Жахонгир Хазраткулович, биология фанлари доктори, профессор; Рузметов Умид Исмаилович, қишлоқ хоъжалиги фанлари номзоди, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент воҳаси шароитида Ваccариа ҳиспаниcа (Милл.) Раусчерт нинг биоекологик хусусиятларини ёритиб бериш ва фитокимёвий таркибини аниқлаш ҳамда кўпайтириш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ваccариа ҳиспаниcа уруғ унувчанлигининг сақлаш муддатига боғлиқлиги аниқланиб бунда хароратнинг 22-250C –га етиши билан 2-йил сақланган уруғларнинг унувчанлиги ҳам 100%-ни ташкил этганлиги аниқланган;
Тошкент воҳаси шароитида Ваccариа ҳиспаниcа (Милл.) Раусчерт нинг онтогенез қонуниятлари асосида ривожланиш биологияси ёритилиб, виргинил босқичида 3 даврини (майса, ювенил, имматур), генератив босқичининг 3 даврини (ғунчалаш, гуллаш ва мевалаш) тавсифлаш имконини берган;
Ваccариа ҳиспаниcа нинг мавсумий ривожланиш маромини кузатилган ва Ўзбекистон шароитида вегетатсия давомийлиги 92-105 кунни ташкил этиши аниқланган;
Ваccариа ҳиспаниcа Тошкент воҳаси шароитида интродуктсион баҳоланган ва етиштириш учун истиқболли тур деб белгиланган;
Тошкент воҳаси шароитида этиштирилган Ваccариа ҳиспаниcа уруғининг анатомик тузилишининг таҳлили асосида уруғнинг юмалоқ паренхима ҳужайраларининг таркибида сапонин ва эфир мойлари аниқланган ва диагностик белгилар ажратилган;
Ваccариа ҳиспаниcа нинг уруғининг фитокимёвий таркиби фланавоидлар, ёғ, углеводлар миқдори ва аминокислоталар таркиби аниқланган бўлиб, 19 хилдаги аминокислоталар мавжудлиги аниқланган;
Ваccариа ҳиспаниcа нинг экиш муддати бўйича олиб борилган тажрибаларда о'рта муддатда, яни март ойининг биринчи декадасида экилган уруғлар энг юқори кўрсатгични намоён этиб, уруғ ҳосилдорлиги 2450 кг/га ни ташкил этиши аниқланган;
уруғ экиш меёри бўйича тажрибаларда гектарига 6,75 кг уруғ экиш мақбул ҳисобланиб, барча вариантларда ушбу меёр энг юқори кўрсатгични намоён этгани аниқланган;
навбатлаб экиш бўйича тажрибаларда аввал маданий экин экилган майдонда ўсимликнинг о ъсиши, ривожланиши ва хосилдорлиги бўйича юқори кўрсаткичларни намоён этиб, ўсимликнинг бўйи 58,4±1,3 см, мевалар сони 68±2,4 донани, уруғ хомашё миқдори 2450 кг/га ни ташкил этиши аниқланган;
Тошкент воҳаси шароитида Ваccариа ҳиспаниcа ни етиштириш агротехникасини илмий асосланган услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ваccариа ҳиспаниcа нинг Тошкент воҳаси шароитида биоекологик хусусиятларини ва етиштириш технологиясини тадбиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
Испан мингбоши ўсимлигини этиштириш технологияси Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида 0,25 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 28 октябрдаги 04/21–4983-сон маълумотномаси). Натижада поя хом-ашёсидан 72%, уруғ хом-ашёсидан 78% даромад олишга эришилган. Диссертатсия тадқиқотларини жорий этиш орқали Испан мингбошини етиштиришнинг илмий асосланган усули ишлаб чиқилиб, етиштиришдан келадиган даромад 1,75 баробарга оширилган.
Қуйичирчиқ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Испан мингбоши ўсимлигини этиштириш технологияси 0,10 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 28 октябрдаги 04/21–4983-сон маълумотномаси). Натижада поя хом-ашёсидан 65%, уруғ хом-ашёсидан 78% даромад олишга эришилган. Диссертатсия тадқиқотларини жорий этиш орқали Испан мингбошини етиштиришнинг илмий асосланган усули ишлаб чиқилиб, етиштиришдан келадиган даромад 1,8 баробарга оширилган;
Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи ҳудудида Доривор ва манзарали ўт ўсимликлар интродуктсияси лабораторияси тажриба майдонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 25-октябрдаги № 4/1255-2684-сон маълумотномаси). Натижада Доривор ўсимликлар коллекцияси фонди доривор ва манзарали ўсимлик билан бойитилган. Шу билан бирга диссертатсия иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10-апрелдаги ПҚ-4670-сон Қарори ижросини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish