Sayt test rejimida ishlamoqda

Джабборов Шавкат Раззоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантиришнинг дон ҳосили ва сифатига таъсири и”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Qx1059
Илмий раҳбар: Намозов Нормамат Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Санақулов Акмал лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари  доктори; Сиддиқов Саиджон, қишлоқ хўжалиги фанлари  номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида карбамид асосидаги суспензия меъёр ва муддатларининг минерал ўғитларнинг меъёрларига боғлиқ ҳолда тупроқ ва ўсимликларнинг агрокимёвий хоссаларини ўзгаришига, кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитларида кузги буғдойнинг “Гром” навининг минерал ўғитларни қўллаш меъёрларига боғлиқ ҳолда илдиздан ташқари озиқлантиришнинг карбамид асосидаги суспензияларнинг мақбул меъёр ва муддатлари аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида карбамид асосидаги суспензияларнининг мақбул қўллаш меъёр ва муддатларини минерал ўғитларнинг меъёрларига боғлиқ ҳолдаги тупроқ ва ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва таъсири аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида илдиздан ташқари озиқлантиришнинг муддат ва меъёрларининг кузги буғдой ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши, ҳосил элементларининг шаклланиши, дон ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири ижобий бўлиб карбамид асосидаги суспензия найчалашда 8 кг бошоқлашда 12 кг меъёрда қўлланилганда дон ҳосили 62,3 с/га ни ташкил этиб қўшимчаси 9,8 с га тенг бўлганлиги  асосланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг “Гром” навини минерал ўғитлар билан илдиздан озиқлантиришнинг (Н-180  П-125 К-90 кг/га) меъёрларига боғлиқ ҳолда, қўлланилган суспензия найчалашда 8 кг бошоқлашда 12 кг меъёр ва муддатларини доннинг сифат ва лаборатория кўрсаткичларига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантиришнинг дон ҳосили ва сифатига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:  
Кузги буғдойнинг “Гром” навининг илдиздан ташқари мақбул озиқлантириш муддатлари ва меъёрларини қўллаш юзасидан «Кузги буғдойни илдиздан ташқари озиқлантиришда суспензияларни қўллашнинг мақбул муддатлари ва меъёрлари бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилиб, фермер ва кластер хўжаликларига жорий этилган  қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланган  1/4-1-4179 -сон. Бунинг натижасида гектаридан қўшимча  4500 млн  сўмгача соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси  79 % гача ошган;
 Кузги буғдойнинг “Гром” навини илдиздан ташқари мақбул муддатларда ва меъёрларда озиқлантириш натижасида юқори ҳосилдорликка эришиш ва дон сифатининг яхшиланиши агротехнологияси Тошкент вилоятининг Қибрай, Бўка туманларида 93 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30-декабрдаги № 07/21-21-9941 -сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдойнинг униб чиқиши, тупланиши, ўсимликларнинг сақланувчанлиги, ҳосилнинг шаклланиши, доннинг технологик сифат кўрсаткичлари, 1000 та дон массаси, натура оғирлиги, шишасимонлик даражаси, оқсил ва клейковина миқдорлари яхшиланган ва дон ҳосилдорлиги (8-9 с/га) ошганлиги аниқланган;
Кузги буғдойнинг озиқлантириш тартиби, меъёрлари ва муддатлари мақбуллаштирилган агротехнология Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ғаллачиликка ихтисослашган фермер ва кластер хўжаликларида кенг майдонларга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30-декабрдаги № 07/21-21-9941 -сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан қўшимча 9- с/га қўшича дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси  79 % гача ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish