Халимбетов Гуломжан Султанбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда асаб тизимининг перинатал зарарланиши асоратлари, клиник-биокимёвий параллеллар», 14.00.13–Неврология ва 14.00.25–Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib86.
Илмий маслаҳатчилар: Шамансуров Шоанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Ройтман Александр Польевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик И.П.Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: АТПЗнинг ривожланишида диагностик ва прогностик мезонларни, молекуляр, патобиокимёвий ҳамда нейрофизиологик механизмлари асосида унинг терапевтик тактика мониторинги ва оптимизациясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипоксия даражасидан келиб чиқиб АТПЗ ўтказган болаларда оғирлик даражасининг клиник функционал бузилишлар орасида астеновегетатив кўринишнинг юзага келиши, органик бузилишлар орасида эса пирамида танқислиги синдроми ва психомотор ривожланишдан орқада қолиш ва неврологик синдромлар мувофиқлиги ҳам исботланган;
АТПЗ ривожланиши хавфи омилларига, функционал бузилиши учун оналик, янги туғилганлик, экстрагенитал касалликлар, органик бузилишлар учун туғиш даври ва ҳомила ҳолати аниқланган;
АТПЗ салбий оқибатларини прогнозлашда нейродинамика ва бош миянинг электр фаоллигини аниқлашнинг диагностик аҳамияти жуда катта, допплерография, МРТ ёрдамида, симптоматик эпилепсия ривожланиш ва БЦФ хавфли гуруҳида мия қобиғи шикастланиши мавжудлиги аниқланган;
АТПЗ асоратларини прогнозлашда нейроспецифик оқсиллар S100, NSE ва NGF оқсилларининг юқори миқдори сақланиб қолинганлиги, иммун яллиғланган цитокинлар кўрсаткичлари патология оқибатларининг прогностик салбий омили исботланган;
периферик қонда нейроспецифик оқсиллар ошган миқдорининг мембранадеструктив жараён билан ўзаро алоқаси, жигар яллиғланиши даражаси ва унинг АТПЗ бўлган болалардаги детоксик функциялари аниқланган;
болалар неврологиясида кенг қўлланилиши мумкин бўлган АТПЗ асоратларини прогнозлашнинг диагностик мезонлари жадвали ва ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда асаб тизимининг перинатал зарарланиши, клиник-биокимёвий параллеллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Марказий асаб тизими перинатал шикастланишини ўтказган илк ёшли болалар текшируви алгоритми» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 3 мартдаги 8н-р/67-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма перинатал шикастланишини ўтказган илк ёшли болаларда ташхислашни яхшилашга, дифференциал ташхислаш ва алгоритм яратиш имконини берган;
«Болаларда марказий асаб тизими перинатал шикастланиши оғирлик даражасини аниқлаш ва прогнозлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 13 октябрдаги 8н-р/336-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болалар марказий асаб тизими перинатал шикастланишида ташхислашни яхшилашга, дифференциал ташхислаш, функционал ва органик асоратлар хавфи ривожланишини прогнозлаш имконини берган;
болаларда перинатал асаб тизими шикастланиши ва уларнинг ривожланишини клиник ташхислаш ва даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика болалар клиник шифохонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар болалар клиникалари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 8н-д/80-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши бемор болаларда бош мияда деструктив жараёнини эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида бошлаш, болалар ўлими ва ногиронлигини камайтирган.