Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Обод Норқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2022.2.PhD/Ped3496.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарафович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухсиева Азиза Шамсиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатлар (меҳрибонлик, ориятлилик, оилапарварлик, садоқатлилик, вафодорлик, фидойилик, матонатлилик, нафислик, зийраклик)ни ривожлантиришнинг тарбиявий эҳтиёж, мазмунли, ижтимоий хулқ-атвор, қадриятли баҳолаш каби таркибий компонентлари миллий ахлоқий дилеммаларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўзбек аёллари тимсоли орқали ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг тарихий ва педагогик-психологик хусусиятлари (тарихийлик, миллий фазилатларнинг ижтимоий-педагогик мазмуни, шахсий-рефлексив баҳолаш, ҳиссий муносабат) уйғунлигини таъминлай олиш билан ташқи, ички ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида  аниқлаштирилган;
миллий фазилатлар шаклланишининг маданият билан ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, маданий-тарбиявий ёндашувнинг мономаданият, субмаданият, полимаданият, полиетниклик, маданиятлараро диалоглик тамойиллари ҳамда “Тарбия” фанини ўқитиш имкониятларига асосланган ҳолда ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантириш асосланган;
ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг модулли тарбия технологияси фаолиятни ташкил этиш шакллари (мунозара, мустақил фаолият, дебат, қизлар мактаби, ота-оналар мактаби, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув машғулотлари мазмунини аниқлаш (билишга доир, фазилатни намоён этиш, ривожлантириш, коррексиялаш) ҳамда мотивацион, ахборотли-когнитив, операцион ва қадриятли каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантириш технологияси бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатлар (меҳрибонлик, ориятлилик, оилапарварлик, садоқатлилик, вафодорлик, фидойилик, матонатлилик, нафислик, зийраклик)ни ривожлантиришнинг шахсий эҳтиёж, мазмунли, ижтимоий хулқ-атвор, қадриятли баҳолаш каби таркибий компонентларини миллий ахлоқий дилеммалар таҳлилига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 3-мартдаги 01/11-02/2-127 сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга эришилган; 
ўзбек аёллари тимсоли орқали ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг тарихий ва ижтимоий-педагогик хусусиятлари (тарихийлик, миллий фазилатларнинг ижтимоий-педагогик мазмуни, шахсий-рефлексив баҳолаш, ҳиссий муносабат) уйғунлигини таъминлай олиш билан ташқи, ички ҳамда педагогик омиллар таъсир даражасининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, миллий фазилатлар шаклланишининг маданият билан ўзаро боғлиқлигини инобатга олиш, маданий-тарбиявий ёндашувнинг мономаданият, субмаданият, полимаданият, полиетниклик, маданиятлараро диалоглик тамойиллари ҳамда “Тарбия” фанини ўқитиш имкониятларига асосланган ҳолда ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик моделини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Оʼзбекистон Халқ таʼлими вазирининг 2020-йил 10-апрелдаги 102-сонли буйругʼи билан тасдиқланган “Тарбия” фанининг 1-9-синфларга моʼлжалланган дарсликларни яратиш жараёнида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023 йил 3 мартдаги 01/11-02/2-127 сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим муассасалари фан ўқитувчиларининг ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантириш жараёни самарадорлигини оширишга эришилган; 
ўзбек аёллари тимсолида ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг модулли тарбия технологияси фаолиятни ташкил этиш шакллари (мунозара, мустақил фаолият, дебат, қизлар мактаби, ота-оналар мактаби, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув машғулотлари мазмунини аниқлаш (билишга доир, фазилатни намоён этиш, ривожлантириш, коррексиялаш) ҳамда мотивацион, ахборотли-когнитив, операцион ва қадриятли каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 3-мартдаги 01/11-02/2-127 сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-қизларда миллий фазилатларни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish