Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипов Шокиржон Олимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактабларида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашнинг педагогик тизими”, 13.00.0 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2062.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қуронов Мухаммад, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашнинг педагогик тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашда хорижий ва маҳллий тажрибалар интеграцияси, ушбу жараённинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш асосида тизимли-фаолиятли, аксиологик, шахсий-фаолиятли, фамилистик, гендерли ва компетентли ёндашувларни қўллашнинг устивор йўналишлари аниқланган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашга йўналтирилган жараённинг ижтимоий педагогик модели реал имкониятларни юзага келтирувчи, дарс ва дарсдан ташқари фаолият алоқадорлиги билан бойитилган мотивацион, мазмунли-ташкилий, ташкилий-бошқарувга доир ҳамда диагностик блокларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўзаро бир-бирини инкор қиладиган мураккаб вазиятларда танловни амалга ошириш талаб қилинадиган, инсоннинг шахсияти ва маданий даражасини кўрсатадиган дилеммалардан фойдаланиш асосида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёргарлигининг шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонлар ва индикатор кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ўсмир ёшдаги ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашни таъминлашга хизмат қиладиган дидактик тизим оилавий муносабатларга оид дунёқараш, гендер ролларни шакллантириш, уларда оилавий зиддиятларнинг салбий оқибатларини фарқлаш тажрибасини ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув материаллари, семинарлар, синф соатлари, тренинглар ва стратегияларни интенсив лойҳалаш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлаш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашда хорижий ва маҳллий тажрибалар интеграцияси, ушбу жараённинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, умумий ўрта таълим мактабларида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашга йўналтирилган жараённинг реал имкониятларни юзага келтирувчи, дарс ва дарсдан ташқари фаолият алоқадорлиги билан бойитилган мотивацион, мазмунли-ташкилий, ташкилий-бошқарувга доир ҳамда диагностик блокларни аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси (2017-2020) доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 10-апрелдаги 02-07-392/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашга йўналтирилган жараённинг ижтимоий педагогик модели дарс ва дарсдан ташқари фаолият алоқадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида дарсдан ташқари фаолиятда ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашнинг оптимал педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш, оилавий муносабатларга оид ўзаро бир-бирини инкор қиладиган мураккаб вазиятларда танловни амалга ошириш талаб қилинадиган, инсоннинг шахсияти ва маданий даражасини кўрсатадиган дилеммалардан фойдаланишга оид таклифларидан Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0910202206 – давлат қайд рақами билан рўйхатдан ўтган “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси (2017-2020) доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 10-апрелдаги 02-07-392/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшдаги ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашни таъминлашга хизмат қиладиган дидактик тизимни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish