Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Жавоҳир Абдумалик ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида давлат хусусий шериклиги  механизми ривожланишини бошқариш”, 08.00.13 – “Менежмент”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt.2290
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Шарифходжаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Расмий оппонентлар:
Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Джуманиязов Умрбек Илхамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим соҳасида давлат-хусусий шериклиги механизмидан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим тизимидаги давлат мулкини самарали бошқариш ҳамда давлат томонидан ўзаро манфаатли шартларда таълим хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шериклиги механизмига концессия шартномаларини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
миллий даражада давлат-хусусий шериклигининг полидаражали таркибий тузилмаси ва таълим тизимида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг ёпиқ ҳалқасимон тизими таклиф этилган;
олий таълим тизимида давлат-хусусий шериклиги концепциясини амалга оширишда истиқболли йўналишлар триадаси (стипендия ва грант лойиҳалари, моддий-техник база, бизнес-ўйин ва тренинг) элементларини ўзаро уйғунлаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда олий таълим тизимида давлат-хусусий шериклиги ривожланишининг замонавий тенденциялари асосида талабалар сони ҳамда талабалар турар жойига бўлган талаб динамикасининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим соҳасида ДХШ механизмидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар асосида:
Олий таълим тизимидаги давлат мулкини самарали бошқариш ҳамда давлат томонидан ўзаро манфаатли шартларда таълим хизматларини кўрсатишда давлат-хусусий шериклиги механизмига концессия шартномаларини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими” томонидан “Олий таълим тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси”ни шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 89-06-03-сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим тизимида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш орқали давлат мулкини самарали бошқариш ҳамда таълим хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Миллий даражада давлат-хусусий шериклигининг полидаражали таркибий тузилмаси ва таълим тизимида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг ёпиқ ҳалқасимон тизимидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими” томонидан “Олий таълим тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси”ни шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 89-06-03-сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим тизимида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг ёпиқ ҳалқасимон тизимидан фойдаланиш асосида давлат мулкини самарали бошқариш ҳамда таълим хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Олий таълим тизимида давлат-хусусий шериклиги концепциясини амалга оширишда истиқболли йўналишлар триадаси (стипендия ва грант лойиҳалари, моддий-техник база, бизнес-ўйин ва тренинг) элементларини ўзаро уйғунлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими” томонидан “Олий таълим тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси”ни шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 89-06-03-сонли маълумотномаси).
 Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим тизимида стипендия ва грант лойиҳалари, моддий-техник база, бизнес-ўйин ва тренинг элементларидан кенг фойдаланиш асосида давлат-хусусий шериклиги концепциясини самарали амалга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда олий таълим тизимида давлат-хусусий шериклиги ривожланишининг замонавий тенденциялари асосида талабалар сони ҳамда талабалар турар жойига бўлган талаб динамикасининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими” томонидан “Олий таълим тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси”ни шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 89-06-03-сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикадаги талабалар сони ҳамда талабалар турар жойига бўлган талаб динамикасидан келиб чиққан ҳолда асосий фаолиятнинг истиқбол кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish