Sayt test rejimida ishlamoqda

Мовлонов Маъруф Каландаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малакавий амалиётни лойиҳалаш асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси (Техника олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3263.
Илмий раҳбар: Турсунов Собир Турдиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped48.01.
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида талабалар малакавий амалиётини лойиҳалаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида малакавий амалиётни лойиҳалаш орқали бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг услубий-дидактик таъминоти компетентли, методологик ёндашувлар ҳамда диагностик, яхлитлик тамойиллари асосида мазмунан ривожлантирилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда малакавий амалиёт жараёнини лойиҳалашнинг дивергенсив, трансформатив, конвергенсив босқичли консептуал модели  мақсадли, мазмунли, жараёнли ва дигностик-натижавий компонентларни ўзаро узвийлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларнинг малакавий амалиётини лойиҳалаш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси табиий-илмий, умумкасбий, ихтисослик фанларни касбга йўналтириб ўқитиш, педагогик ва технологик жараёнларни автоматлаштиришда маълумотлар базасини тизимлаштириш ҳамда ўқув дидактик таъминоти ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни малакавий амалиёт жараёнида касбий компетенсияларини ва касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини аниқлашда ишлаб чиқариш-технологик, ташкилий-бошқарув, лойиҳалаш, амалий ва илмий тадқиқотчилик, психологик-педагогик касбий компетентлик компонентларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари амалий фаолиятда муҳандислик масалаларини ечишнинг математик моделини қуриш натижасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакавий амалиётни лойиҳалаш асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника олий таълим муассасаларида малакавий амалиётни педагогик лойиҳалаш орқали бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг услубий-дидактик таъминоти тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар ҳамда устуворлик, ривожлантириш, динамик, тўлиқлик, диагностик, яхлитлик тамойиллари асосида мазмунан ривожлантиришга доир таклифлардан Қарши давлат университети илмий-техник режалари асосида ташкил этилган ОТ-Атех-2018-340 «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2023-йил 23-январдаги 03/268-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа малакавий амалиёт жараёнида талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланишига хизмат қилган;

 

бўлажак муҳандисларни малакавий амалиёт жараёнини лойиҳалашнинг дивергенсив, трансформатив, конвергенсив босқичли консептуал моделига асосланган методик модел ишлаб чиқилган методик моделдан ҳамда бўлажак муҳандисларни малакавий амалиётни педагогик лойиҳалаш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг моделлаштириш, лойиҳалаш ва тадқиқотчилик методикасини такомиллаштириш ҳамда малакавий амалиёт жараёнида касбий компетенсияларини ва касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини, баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлардан “Чизиқли алгебра ва аналитик геометриядан амалий машғулотлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи билан тасдиқланган 356-004-сон гувоҳнома). Мазкур модел бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish