Агзамходжаев Саиданвар Талатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшдаги болаларда туғма гидронефрозни хирургик коррекциялаш усули танловига дифференциацияланган ёндашув», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib380.
Илмий раҳбар: Бекназаров Жуманазар Бекназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Баиров Владимир Гиреевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Болалар саломатлиги миллий текширув тиббиёт маркази» федерал давлат автоном муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғма гидронефроз бўлган эрта ёшдаги болаларда хирургик коррекциялаш усулини танлашга дифференциациявий ёндашиш ва жарроҳлик аралашувининг янгича модификацияларини ишлаб чиқиш йўли билан хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма гидронефроз бўлган эрта ёшли болаларда пиелоуретрал сегмент обструкцияси ангиоархитектоникаси хусусиятларига асосланган пиелопластика усуллари ишлаб чиқилган;
туғма гидронефроз бўлган эрта ёшдаги болалардаги пиелоуретрал сегмент обструкцияси асосий омилларини дифференциал ташхислашда диуретик ультрасонографиянинг юқори информативлиги исботланган;
пиелоуретрал сегмент обструкцияси омилларининг прогностик модели ишлаб чиқилган ва туғма гидронефроз бўлган илк ёшли болаларни хирургик даволаш усулини танлашга дифференциал ёндашиш зарурлиги исботланган;
туғма гидронефроз бўлган эрта ёшдаги болаларни хирургик даволаш натижалари таҳлил қилинган ва операциядан кейинги яқин вақтнинг кечиш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма гидронефроз бўлган эрта ёшдаги болаларда ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ишлаб чиқилган “Болалардаги гидронефроз обструкциянинг етакчи омилларини дифференциал ташхислашда диуретик ультрасонографиядан фойдаланиш” усулига Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05579-сон, 2018 йил). Таклиф этилган усулни қўллаш операциядан кейинги эрта ва кеч асоратларни 5,4%дан 1,2%гача пасайтиришга имкон берган;
“Болалардаги гидронефроз обструкциянинг етакчи омилларини дифференциал ташхислашда диуретик ультрасонографиядан фойдаланиш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 8н-д/33-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар туғма гидронефроз бўлган болаларни текшириш пиелоуретрал сегмент обструкциясининг асосий сабабини операциягача бўлган босқичда аниқлашга ва нуқсонни жарроҳлик аралашуви билан коррекциялаш усулини танлашга дифференциал ёндашишни амалга оширишга имкон берган;
туғма гидронефроз бўлган эрта ёшдаги болаларда ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси болалар урологияси бўлими, Республика перинатал маркази ҳузуридаги неонатал хирургия ўқув-даволаш методик маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар хирургия бўлими амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 8н-д/33-сон маълумотномаси). Тадқиқотдан олинган натижалар юқори эҳтимоллик билан (83,3%) пиелоуретрал сегмент обструкциясининг асосий сабабларини аниқлаш ва беморларни стационар даволаниш муддатларини 37%га қисқартириш ҳамда яхши ва қониқарли натижаларни 94,6%дан 98,8%гача ошириш имконини берган.