Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойназарова Шахзода Турсуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped.3704.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хайитов Лазизбек Рустамжон ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш имкониятлари физиологик динамикани қиёсий баҳолаш, нуқсонларни коррексиялаш, ақлий функсияларни жисмоний ўзгаришлар таъсирчанлигига мослаштириш ҳамда физиологик ёшга боғлиқ ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида аниқланган;
имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш жараёни хореографик эпизодларни ўргатишга қаратилган фотолавҳалардан фойдаланиш ҳамда таълим муҳити интенсивлигини таъминлашга қаратилган коррексион-ритмик терапияни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини ривожлантириш модели ўз-ўзини назорат қилиш, руҳан ва физиологик ривожлантириш, тинглаб ёки кўриб тушуниш ҳамда ҳаракатланиш траекториясини аниқлашга қаратилган ҳиссий ҳолатни барқарорлаштириш ва артикуляция аъзолари ҳаракатини ритмик фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
имконияти чекланган ўқувчиларни хореографик машғулотлар орқали ривожлантириш самарадорлиги ритмик ҳаракатлар изчиллигини динамик мувофиқлаштиришга йўналтирилган ижодий-психологик микромуҳитни босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар:
имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш имкониятлари физиологик динамикани қиёсий баҳолаш, нуқсонларни коррексиялаш, ақлий функсияларни жисмоний ўзгаришлар таъсирчанлигига мослаштириш ҳамда физиологик ёшга боғлиқ ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида аниқлаш бўйича тавсиялар “Ўзбек хореография санъати намуналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0193-рақамли гувоҳнома). Натижада хореографик машғулотлар орқали имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини ривожлантириш имконияти яратилган;
имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореография санъати орқали ривожлантириш жараёни хореографик эпизодларни ўргатишга қаратилган фотолавҳалардан фойдаланиш ҳамда таълим муҳити интенсивлигини таъминлашга қаратилган коррексион-ритмик терапияни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ўзбек хореография санъати намуналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган
302-0193-рақамли гувоҳнома). Натижада имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини хореографик машғулотлар орқали ўстириш, руҳан ва физиологик ривожлантириш технологиясининг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини ривожлантириш модели ўз-ўзини назорат қилиш, руҳан ва физиологик ривожлантириш, тинглаб ёки кўриб тушуниш ҳамда ҳаракатланиш траекториясини аниқлашга қаратилган ҳиссий ҳолатни барқарорлаштириш ва артикуляция аъзолари ҳаракатини ритмик фаоллаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ўзбек хореография санъати намуналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0193-рақамли гувоҳнома). Натижада ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатлар ва инклюзив таълим муассасаларида хореографик машғулотлар ва ритмик ҳаракатларга ўргатишнинг методик шартларини диагностика қилиш самарадорлигига эришилган;
имконияти чекланган ўқувчиларни хореографик машғулотлар орқали ривожлантириш самарадорлиги ритмик ҳаракатлар изчиллигини мувофиқлаштиришга йўналтирилган ижодий-психологик микромуҳитни босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ўзбек хореография санъати намуналари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0193-рақамли гувоҳнома). Натижада, хореографик машғулотлар орқали имконияти чекланган ўқувчиларнинг таянч ҳаракатларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish