Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурсанов Рустам Холмуратович
фан доктори диссертацияси (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Телекоммуникация хизматларини шартномавий-ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Yu233.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамбеков Исламбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01
Расмий оппонентлар: Синдоров Комил Ойдинович, юридик фанлар доктори, профессор; Қўлдошев Нуриддин Абдуганиевич, юридик фанлар доктори (DSc), профессор; Бозоров Сардор Сохибжонович, юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади телекоммуникация хизматини кўрсатиш шартномасининг тушунчаси, ушбу шартноманинг мазмунини аниқлаш ва шартнома бўйича истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга оид илмий-амалий ғоялар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириша оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасида шартнома предмети, тузилган сана ва жойи, оператор (провайдер, эшиттирувчи) номи (фирма номи), шартномани тузишда абонент томонидан танланган тариф режаси ва хизматлар рўйхати, мобил алоқа хизматлари учун — абонент оладиган рақам (SIM-карта)дан фойдаланиш истаги бўлган мобил алоқа абонент қурилмасининг асосий турлари, жумладан, мобил телефон, USB-модем, электр энергияси/сув/газ ҳисоблагичлари, онлайн тўловлар терминаллари ёки ускунанинг бошқа турлари акс этиши лозимлиги асосланган;
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномаси абонентнинг ташаббуси билан исталган вақтда, абонентнинг шахсий ҳисобидаги маблағлар тугаган кундан бошлаб 60 кундан кўп вақт ўтгандан кейин, абонентнинг мобил рақами бошқа оператор (провайдер) тармоғига кўчиб ўтганида бекор қилиниши мумкинлиги асослантирилган;
оператор (провайдер) абонентларга мобил алоқа тармоқларида абонент қурилмасидан фойдаланиш имконияти, кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхати, шунингдек, уларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги, СМС, шунингдек, абонентларнинг USSD сўровларига USSD хабарларни жўнатиш йўли орқали бепул ёки имтиёзли дақиқалар, СМС, Интернет трафик ва бошқа хизматларнинг тугаганлиги тўғрисида ахборотларни абонентларга бепул тақдим этишга мажбур (шу жумладан, дилерлар орқали) эканлиги асосланган;
оператор (провайдер) тузилган шартнома бўйича телекоммуникация тармоғидан фойдалана олишни таъминлаш муддатларининг бузилиши, хизматлар сифациз кўрсатилиши, тегишли ахборот тақдим этилмаслиги учун абонент олдида жавобгар бўлиши зарурлиги асослантирилган;
ахборот ресурси – ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган аудио-, видео-, график ва матнли ахборот эканлиги асослантирилган;
Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан ноқонуний мақсадларда фойдаланишга йўл қўйиласлиги лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телекоммуникация хизматларини шартномавий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасининг муҳим шартлари сифатида предмет, абонент томонидан танланган тариф режаси ва хизматлар рўйхати, шартнома баҳоси ва ишлар бажаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) кафолати каби маълумотлар ифодаланиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июн) билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 251-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 32-8/8546-сон далолатномаси). Мазкур таклиф телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасининг муҳим шартлари ва мазмунини аниқлашга хизмат қилган;
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномаси абонентнинг ташаббуси билан исталган вақтда, абонентнинг шахсий ҳисобидаги маблағлар тугаган кундан бошлаб 60 кундан кўп вақт ўтгандан кейин, абонентнинг мобил рақами бошқа оператор (провайдер) тармоғига кўчиб ўтганида бекор бўлишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июн) билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 256-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 32-8/8546-сон далолатномаси). Ушбу таклиф телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасини бекор қилиш асосларини қонунчилик даражасида аниқ белгилаш орқали тарафлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш имкониятини яратган;
оператор (провайдер) абонентларга мобил алоқа тармоқларида абонент қурилмасидан фойдаланиш имконияти, кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхати, шунингдек, уларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ҳамда хизмат кўрсатиш зонаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотларни абонентларга бепул тақдим этишга мажбурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июн) билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 297-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 32-8/8546-сон далолатномаси). Мазкур таклиф оператор (провайдер) абонентларга хизмат кўрсатиш жараёнидаги тегишли ўзгартириш ҳамда хизмат кўрсатишга таъсир кўрсатадиган ҳолатлар ҳақида бепул ахборот тақдим этиш мажбуриятини аниқлаш орқали истеъмолчи-абонентларнинг ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;
оператор (провайдер) тузилган шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш муддатларини ва шикастланишларни бартараф этиш муддатларини бузганлиги учун абонент олдида жавобгар бўлиши лозим бўлган аниқ ҳолатлар рўйхатига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3275, 2020 йил 30 июн) билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 297-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 14 декабрдаги 32-8/8546-сон далолатномаси). Мазкур таклиф оператор (провайдер)нинг телекоммуникация хизматларини кўрсатишда жавобгар бўлиши лозим бўлган ҳолатларни аниқ ифодалайди;
ахборот ресурси электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган аудио-, видео-, график ва матнли маълумотлар эканлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сон қонунининг 3-моддаси 1-бандини ишлаб чиқишдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2022 йил 16 декабрдаги 06-13/73-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ахборот ресурси таркибига кирувчи асосий тушунчаларнинг белгилашга хизмат қилган;
интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан ноқонуний мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сон қонунининг 3-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2022 йил 16 декабрдаги 06-13/73-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Интернетдаги веб-сайтдан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш тақиқланишига оид аниқ талаб ифодалайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish