Матлубов Мансур Муратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семиз аёлларда туғруқни ҳал этишда оптимал анестезиологик ёндашувни клиник-функционал асослаш», 14.00.37–Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib135.
Илмий маслаҳатчи: Семенихин Арсений Арсеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc 28.02.2018.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Аваков Вячеслав Ервандович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Днепропетровск давлат тиббиёт академияси (Украина).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизлиги бор ҳомиладор аёллар абдоминал туғруғида оптимал анестезиологик ҳимояни патогенетик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ортиқча вазнли ва турли даражадаги семизлиги бор ҳомиладорларнинг ҳаётий муҳим тизимларининг анестезиягача бўлган дастлабки ҳолати гестациянинг 37-39 ҳафтаси муддатида биринчи марта комплекс равишда клиник-функционал (периферик гемодинамика, марказий гемодинамика параметрлари, ташқи нафас функцияси кўрсаткичлари) аниқланган;
туғруқ вақтидаги асоратлар кузатилишини башоратлашда энг қулай анестезиологик ёндашув усулини танлашга имкон берувчи интеграл маълумотларнинг юқори кўрсаткичи биринчи марта акушерлик анестезиологиясида исботланган;
турли даражадаги семизлиги бор ҳомиладорларда юрак қон-томир тизими адаптацион-мослашув имкониятларининг сақланганлик даражаси ва интраоперацион анестезиологик асоратлар хавфи даражасини инобатга олувчи регионар ва умумий анестезиянинг такомиллаштирилган вариантлари ишлаб чиқилган ва патогенетик асосланган;
Ўзбекистон Республикасидаги туғруқ мажмуалари техник имкониятларидан келиб чиқиб, умуртқа поғонасининг анатомик хусусиятларини анестезиядан аввал превентив ультратовуш текшируви ёрдамида аниқлаштириш ва унинг асосида марказий нейроаксиал блокада амалиётини енгиллаштирувчи тизими ишлаб чиқилган;
семиз аёллардаги туғруқ жараёнини оғриқсизлантириш учун қўлланилган анестезия турли усулларининг ҳаётий муҳим тизимларига таъсири ёритилган ва хавфсизлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Семиз аёлларда туғруқни ҳал этишда оптимал анестезиологик ёндашувни клиник-функционал асослаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ортиқча тана вазнли ва семирган беморларда туғуруқни абдоминал йўл билан амалга оширишда анестезиологик ёндашув» номли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 19 январдаги 8н-д/99-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма ортиқча тана вазнли ва семирган аёлларда туғуруқни абдоминал амалга оширишда оптимал анестезиологик ёндашувни танлаш, тана вазни индексини инобатга олган ҳолда анестезия учун ишлатиладиган дори воситалари ва уларнинг зарарсиз миқдорини танлаш имконини берган;
юрак қон-томир тизимининг адаптацион-мослашув имкониятлари сақланишининг турли даражасини кўп факторли критерийсига асосланган шкала ёрдамида ҳомиладор семиз аёллар юрак қон-томир тизими резерв ҳолатини баҳолаш, анестезиологик асоратлар хавфини индивидуал прогностик кўрсаткичига асосланган шкала ёрдамида башоратлаш, оғир даражали семизлиги мавжуд, умуртқа поғонаси деформацияси бор аёлларда бел умуртқалари анатомик ҳосилалари превентив ультратовушли визуализация усули, МНБ ўтказиш қийин бўлган беморларга регионар блокада варианти сифатида эпидурал-сакрал анестезия усули Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Самарқанд давлат тиббиёт институти биринчи клиникаси туғруқ бўлими амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 19 январдаги 8н-д/99-сон маълумотномаси).
семиз аёлларда туғруқни ҳал этишда оптимал анестезиологик ёндашувини клиник-функционал асослаш ва унинг самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Самарқанд давлат тиббиёт институти биринчи клиникаси туғруқ бўлими, Самарқанд шаҳар 1 ва 3-сонли туғруқ мажмуалари, Самарқанд вилояти перинатал маркази, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 декабрдаги 8н-з/53-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ортиқча тана вазни ва турли даражадаги семизлиги бор ҳомиладорларда анестезиологик хавфни амалиётдан олдин аниқлаш, ўз вақтида комплекс даволаш ва профилактикани таъминлаш, оптимал анестезиологик усулни танлаш натижасида анестезиологик асоратлар спинал анестезия усулини қўллаганда 29,2%га, эпидурал анестезия усулини қўллаганда 16,4%га, ЮҚТТМИ кескин пасайган, ТВИ 35-40 кг/м2 ва ундан кўп бўлган беморларда сунъий ўпка вентиляцияси билан умумий комбинирланган мультимодал анестезия ўтказилганида 71,5%га камайган, анестезиологик ва акушерлик ёрдами сифати ошди, тактик хатоларнинг олди олинган, даволашга ишлатиладиган моддий харажатлар 19,7% га камайган.