Таджибаев Икрам Уралбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шарсимон тўдалар ва улар системалари учун эмпирик боғланишларни ва синфлаштиришни топиш муаммолари”, 01.03.01 – астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/FM67.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуритдинов Салохутдин Насритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Минглибаев Мухтар Джумабекович, физика-математика фанлари доктори, профессор (Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети); Ахунов Талат Ахматович, физика-математика фанлари доктори (Ўзбекистон Миллий университети); Райимбаев Джавлонбек Раджапбаевич, физика-математика фанлари доктори (“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти);
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ушбу диссертациянинг мақсади гарсимон тўдалар, улар системалари ва галактикалари алоҳида физик параметрлари орасида эмпирик боғланишларни излаш, шарсимон тўдалар ва улар системлари учун синфлаштиришни ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Тадқиқот ишининг илмий янгилиги шундан иборатки, шарсимон тўда марказига нисбатан юлдузлар консентрация даражасини ифодаловчи параметр ва тезликлар анизотропия параметри қийматлари марказий соҳа учун Хаббл космик телескопидан олинган кузатув маълумотлари асосида ҳисобланган. Шарсимон тўдаларни синфлаштириш муаммоси ечилган ва Галактикамиз шарсимон тўдалари классификацияси ишлаб чиқилган. Консентрация даражаси ва шарсимон тўдаларнинг массаси, абсолют юлдуз катталиги, бойлик даражаси ва Галактика марказидан узоқлиги орасида эмпирик формулалар топилган. 441 та шарсимон тўдалар системасидан иборат жамланма каталог яратилган ва турли хил муаллифлар томонидан аниқланган усуллар ва кузатув маълумотлари учун солиштирма таҳлил бажарилган. Спирал, нотўғри ва карлик галактикалар учун шарсимон тўдалар системаси ва улар галактикалари асосий характеристикалари орасида эмпирик боғланишлар аниқланган. Шарсимон тўдалар системалари синфлаштириш муаммолари тахлил қилинган. Шарсимон тўдалар системалари учун синфлаштириш ишлаб чиқилган. Шарсимон тўдалар системалари физик характеристикалари ва вириал параметр орасида эмпирик боғланишлар топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация натижалари қуйидагиларга жорий қилинган:
ҳисоблаб топилган тезликлар анизотропия параметри ва шарсимон тўдалар марказига нисбатан консентрация даражаси қийматлари тарқоқ тўдалар учун худди шундай катталикларини аниқлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 16 июндаги 04/11-3467 сонли маълумотномаси). Натижада, тарқоқ тўдалар учун анизотропия параметри ва консентрация даражаси ҳисоблаб топилди.
ишлаб чиқилган шарсимон тўдаларни синфлаштириш тарқоқ тўдаларга нисбатан ҳам қўлланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 16 июндаги 04/11-3467 сонли маълумотномаси). Натижада тарқоқ тўдаларни ҳам шундай синфларга ажратиш таклиф этилди. Консентрация даражаси билан масса, абсолют катталик, бойлик индекси, Галактика марказигача бўлган масофа орасида топилган эмпирик формулалар тарқоқ тўдалар учун ҳам шундай формулалар мавжудлигини текшириш имконини берди.
Шарсимон тўдалар системалари каталоги турли типдаги галактикаларни ўрганиш имконини берди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 16 июндаги 04/11-3467 сонли маълумотномаси). Натижада, галактикаларнинг структуравий ҳодисалари, шунингдек, спирал галактикаларнинг сферик ташкил этувчилари батафсил ўрганилди.
спирал, карлик ва нотўғри галактикалар параметрлари ва улар шарсимон тўдалар системалари характеристикалари орасида топилган эмпирик формулалар дисксимон галактикаларнинг худди шундай катталикларини аниқлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 16 июндаги 04/11-3467 сонли маълумотномаси). Масалан, галактика абсолют катталиги ва металлилик ёки шарсимон тўдалар сони орасида топилган боғланиш дисксимон галактикаларнинг абсолют катталигини аниқлашда ёрдам берган.
Шарсимон тўдалар системалари синфлаштиришидан спирал галактикалардаги ночизиқли жараёнларни ўрганишда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 16 июндаги 04/11-3467 сонли маълумотномаси). Натижада, шарсимон тўдалар системаларининг синфига қараб галактикаларни ҳам мос бўлган гуруҳларга ажратиш мумкинлиги аниқланди.
Диссертация натижалари “Природа крупномасштабных структурных образований в галактиках с различными красными смещениями” (ОТ-Ф2-049) мавзудаги маҳаллий илмий грант доирасида жорий қилинган.