Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Тоҳир Абдурашидовичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояши ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt369.
Илмий маслаҳатчи: Тошматов Шуҳрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., академик Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, и.ф.д., проф. Суюнов Дилмурод Холмуродович, и.ф.д., проф. Хошимов Акром Абдиевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш услубиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш, жумладан, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатишда хусусий секторни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш таклифи асосланган;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида турли мулкчилик шаклларидаги суб'ектларни жалб этиш орқали рақобат муҳитини ривожлантириш имкониятлари асосланган;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини демократик тамойиллари асосида бошқариш сифати ва самарадорлигини ошириш механизмлари ишлаб чиқилган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой коммунал хизматлардан қарздорлигини давлатнинг молиявий кўмаги асосида қисқартириш тизимини яратиш таклиф этилган;
давлатнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсатини қўллаш асосида уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси бошқарувининг иқтисодий асослари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқариш услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш, жумладан, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатишда хусусий секторни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/13-6595-сон маълумотномаси). Бунга кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўп квартирали уй-жойлар профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқарилиши натижасида авария ҳолатлари 60 фоизга, мулкдорларнинг муддати ўтган мажбурий бадаллар бўйича қарздорлиги 25 фоизга қисқариши ҳамда 1,4 млрд. сўмлик банк кредитини қайтарилишига эришилган;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида турли мулкчилик шаклларидаги суб'ектларни жалб этиш орқали рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/13-6595-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Бунинг натижасида, бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд 39691 та кўп квартирали уй-жойларнинг 885 таси 205 та уй-жой мулкдорлари ширкати, 36463 таси 766 та профессионал бошқарув компанияси ва 802 таси бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилмоқда;
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида бошқариш сифати ва самарадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–5152-сон фармонида ифодаланган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/13-6595-сон маълумотномаси). Натижада уй-жойлардаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатини маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқлаш тизимижорий этилди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой коммунал хизматлардан қарздорлигини давлатнинг молиявий кўмаги асосида қисқартириш тизимини яратиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–5152-сон фармонида ифодаланган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/13-6595-сон маълумотномаси). Бунга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган кам таъминланган оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш мақсадида субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилди;
давлатнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсатини қўллаш асосида уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси бошқарувининг иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ–101-сон фармонида кўзда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/13-6595-сон маълумотномаси). Бунинг асосида уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун олинган даромадлар қўшилган қиймат ва фойда солиғидан озод этилиши белгиланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish