Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабибуллаева Нозима Фазлиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полиаминосахаридлар асосида янги ҳосилалар: синтези, тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.03 – Органик кимё, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/К533.
Илмий раҳбар: Хаитбаев Алишер Хамидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.09.2020.К.82.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдухамид Ғофурович, кимё фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Олий Равшанович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ҳисобланган айрим пардақанотлилар таркибидан хитин ундан хитозан олиш, оптималлаш ва модификациялаш ёрдамида янги ҳосилаларини синтез қилиш, тузилиши ва хоссаларини аниқланган иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашё манбаалари таркибидан хитин ва ундан юқори унумда қуйи молекуляр оғирликдаги, деацетилланиш даражалари юқори бЎлган хитозан олиш жараёнининг қулай шароитлари аниқланган;
хитозан асосида глюкозамин олинган, жараёнларнинг боришига таъсир этувчи омиллар аниқланган, глюкозамин асосида Шифф асослари синтез қилинган;
хитозан асосида алдегидлар, алкил галогенидлар билан Н-алкил ҳосилалари, кислота ангидридлари билан Н-ацил ҳосилалари синтез қилинган, жараёнларнинг боришига таъсир этувчи омиллар ва уларни кимёвий тузилишлари аниқланган;
хитозан асосида микро Ўлчамга эга кумушли, наноЎлчамга эга селенли композитлари олинган ва уларнинг таркиби, хоссалари, терини регенерация қилиш хоссалари турли физик-кимёвий ва биологик усуллар ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамизда кенг тарқалган хомашё манбаалари асосида полиаминосахаридлардан хитин ва хитозанни ажратиб олиш, модификациялаш ҳамда қЎлланилиши бЎйича олинган илмий натижалар асосида:
Апис меллиферадан олинган хитозан учун ташкилот стандарти Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Экспертлар гуруҳи томонидан тасдиқланган (Ц 200845944-109:2022 сонли ташкилот стандарти). Натижада кимё лабораторияларида мис ионларини аниқловчи ингибиторлар ва иммобилизасияланган органик реагентлар билан ташувчилар сифатида фойдаланиш имконини беради;
иммобилизация қилинган хитозан гранулалари «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак газни қайта ишлаш заводи» да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖ «Муборак газни қайта ишлаш заводи» томонидан берилган 13.07.2022 йилдаги №814/ГК-07 сонли маълумотномаси). Натижада, чиқинди сувлардан мис (ИИ) ионларини ажратиб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish