Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Сардор Худайбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш технологиясини суюқлик - буғ- сузувчи насадка тизимида дезодорациялаш жараёнининг компьютер модели асосида такомиллаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ - овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари, 02.00.17 - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ - овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2359.
Илмий раҳбарлар: Артиков Асқар, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Анвар Махмудович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик - технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, ДСc 03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Мажидова Наргиза Қахрамоновна, техника фанлари доктори, доцент; Худайбердиева Назора Шарафовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойи ишлаб чиқариш технологиясини «суюқлик-буғ-сузувчи насадка» тизимидаги дезодорациялаш жараёнининг компьютер модели асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик параметрлар - ишчи босим, мой ҳарорати, суюқлик ва буғ фазалар сарфи ҳамда насадкаларнинг ўлчамлари ва миқдорини (сонини) мой таркибидан енгил учувчан компонентларни ажратиш (дезодорациялаш) самарадорлигига таъсири илмий асосланган;
жараённинг турлича гидродинамик режимларида сузувчи ёғоч насадкаларнинг дезодорация колоннаси баландлиги бўйлаб тақсимланиш қонуниятлари аниқланган;
“суюқлик-буғ-сузувчи насадка” тизимида амалга ошириладиган мойни дезодорациялаш жараёнининг математик модели ва уни МАТЛАБ дастуридаги компьютер модели ишлаб чиқилган;
сузувчи насадкалар иштирокида енгил учувчан компонентларни дезодорациялаш жараёнининг рационал технологик ва гидродинамик режимлари аниқланган;
пахта мойини дезодорациялаш жараёнини сузувчи ёғоч насадкалардан фойдаланиб амалга оширишнинг технологик самарадорлиги исботланган ва шу асосда бундай насадкалар иштирокида мойни дезодорациялаш босқичида ўсимлик мойи ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш технологиясини суюқлик-буғ-сузувчи насадка тизимидаги дезодорациялаш жараёнининг компьютер модели асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сузувчи ёғоч насадкалар билан таъминланган даврий режимда ишловчи дезодораторнинг тавсия этилган янги конструксияси “Наманган тола-текстил” МЧЖнинг “2022-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган ишлар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йилнинг 3 октябридаги НМ/3-807 - сонли маълумотномаси) Натижада, пахта мойини дезодорасиялаш жараёнининг давомийлигини 85 минутга қисқартириш, ҳароратини 20°C га пасайтириш, сув буғи сарфини эса 16 % га қисқартириш ҳамда мой таркибидан хид ва таъм берувчи йўлдош моддаларни фраксион ажратувчи қурилманинг самарали конструксиясини ҳисоблаш ва лойиҳалаш имконини берган;
ёғоч насадкалардан дезодорасия жараёнида фойдаланиш усули инновацион ишланма сифатида “Учқўрғон-ёғ” АЖнинг “2022-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган ишлар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йилнинг 3 октябридаги НМ/3-807 - сонли маълумотномаси). Натижада, рафинацияланган ва дезодорацияланган товар пахта мойининг сифат кўрсаткичларини ЎзДСТ 816:2015 талабларига тўлиқ мос келишига эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish