Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомуродов Анвар Иркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Карбон кислоталарнинг N-амино(бутин-2-ил) ҳосилаларининг синтези, хоссалари ва уларнинг фаоллиги», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/К534.
Илмий раҳбар: Махсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.09.2020.К.82.02.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Вапоев Хуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, достент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: монокарбон кислота пропаргил эфирлари ва айрим иккиламчи аминлар асосида N-амино(бутин-2-ил) ҳосилалари синтези ва кимёвий ўзгаришларини амалга ошириш, уларнинг физик-кимёвий хоссалари ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор монокарбон кислота пропаргил эфирларини диетаноламин, морфолин ва пиперидинлар билан Манних реакцияси асосида аминометиллаш реакцияларидаги аҳамияти асосланган;
реакцияни олиб боришнинг оптимал шароитлари, аминометиллаш-конденсация реакцияси қонуниятлари аниқланган;
N-амино(бутин-2-ил) ҳосилаларини пара-азидобензой кислота этил эфири ва пара-бром-фенилазидлар билан реакциясида, уч боғ ва азид гуруҳи ўзаро циклобирикиши натижасида изомер ҳолда янги 1,2,3-триазол ҳосилалари чиқиши аниқланган;
N-амино(бутин-2-ил) ҳосилаларидан 4-(бис(2-гидроксиетил)амино)бут-2-ин-1-илгексаноат ва 4-морфолинобут-2-ин-1-ил валератларда юқори фаолликка эга бўлган ингибиторлик хоссаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
N-амино(бутин-2-ил) ҳосилларининг самарали синтез усуллари ва модификациялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Синтез қилинган айрим N-амино(бутин-2-ил) ҳосиллари Қашқадарё вилояти “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг завод марказий лабораториясида коррозиядан ҳимояловчи ингибитор сифатида коррозион синовлардан ўтказилган ва моддалар орасидан 4-(бис(2-гидроксиетил)амино)бут-2-ин-1-илгексаноат нефт ва газ қазиб чиқариш ҳамда уни қайта ишлаш саноати технологик қурилмаларидаги технологик жиҳозлар, қувурлар ҳамда сиғимлардаги коррозиянинг олдини олишда ингибитор сифатида жорий этилган (“Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2023 йил 19 апрелдаги 004/1572-сон маълумотномаси). Натижада, нефт ва газни қайта ишлаш металл конструксияларида коррозиянинг олдини олиш имконини берган;
синтез қилинган 4-морфолинобут-2-ин-1-ил капронат, 4-морфолинобут-2-ин-1-ил валерат, 4-морфолинобут-2-ин-1-ил бутират ва 4-морфолинобут-2-ин-1-ил пропионатларни “Уз-Кор Гас Чемиcал” ҚК МЧЖ марказий лабораториясида металл конструксия ва қурилмаларда биокоррозия жараёнига қарши ингибитор сифатида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Уз-Кор Гас Чемиcал” ҚК МЧЖнинг 2022 йил 23 ноябрдаги 01-4/12-451-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу моддалар нефт-газ саноати металл конструксиялари ва қурилмалари эксплуатацион муддатларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish