Журакулов Фуркат Норйигитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фуқаролик жамиятини қуриш шароитида давлат ижроия ҳокимияти тизимини модернизациялаш», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.DSc/Siyos12.
Илмий маслаҳатчи: Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Қодиржон Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Рахманов Аъзамжон Режапович, юридик фанлар доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фуқаролик жамиятини қуриш шароитида давлат ижроия ҳокимияти тизимини модернизациялаш омиллари, асосий воситалари ва самарали механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ҳокимияти тизимини модернизациялашда ҳокимиятлар бўлиниши принципини нафақат горизонтал, балки вертикал – марказий, маҳаллий – ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро бир-биридан мустақиллиги ва боғлиқлигини таъминлашда номарказлаштиришнинг афзалликлари илмий асосланган;
ривожланган давлатларнинг инновацион тажрибалари – давлат бошқарувида хусусий сектор ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, давлат хизмати кўрсатишнинг сифат менежменти ва индикатив режалаштиришга доир янги шакллари ишлаб чиқилган;
давлат ҳокимияти органларини босқичма-босқич номарказлаштириш, деконцентрациялаш – ваколатларни беришга доир тажрибалар, давлат хизматини кўрсатишнинг самарасини оширишга қаратилган усуллар, яъни ишларни пировард натижалари асосида баҳолаш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш ваколатларини нодавлат ташкилотларга ўтказиш, “электрон ҳукумат” тизимини кенгайтириш каби механизмлари очиб берилган;
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари лавозимларини сайлов орқали шакллантириш асослаб берилган;
Ўзбекистонда давлат ижроия ҳокимияти тизимини модернизациялашга оид конституциявий ва ҳуқуқий асосларини бу соҳадаги замонавий қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш заруратидан келиб чиқиб, амалдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, вужудга келган муаммолар ечимларига доир амалий таклифлар, тавсиялар ва хулосалар шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фуқаролик жамиятини қуриш шароитида давлат ижроия ҳокимияти тизимини модернизациялаш бўйича олинган натижалар асосида:
илмий ишдаги давлат ҳокимияти тизимини модернизациялашда ҳокимиятлар бўлиниши принципини нафақат горизонтал, балки вертикал – марказий, маҳаллий – ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро бир-биридан мустақиллиги ва боғлиқлигини таъминлашда номарказлаштиришнинг афзалликлари ҳамда ривожланган давлатларнинг инновацион тажрибалари – давлат бошқарувида хусусий сектор ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, давлат хизмати кўрсатишнинг сифат менежменти ва индикатив режалаштиришга доир шакллантирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон РеспубликасиБош Прокуратураси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон РеспубликасиБош Прокуратурасининг 2018 йил 24 апрелдаги 10.1/05-18-1572-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг самарали амалга оширилиши бўйича “Йўл харитаси”нинг IV – “Вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш” ҳамда V – “Давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш” йўналишларида белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш имконини берган;
илмий тадқиқотда асослаб берилган давлат ҳокимияти органларини босқичма-босқич номарказлаштириш, деконцентрациялаш – ваколатларни беришга доир тажрибалар, давлат хизматини кўрсатишнинг самарасини оширишга қаратилган усуллари, яъни ишларни пировард натижалари асосида баҳолаш, ижтимоий хизматларни кўрсатиш ваколатларини нодавлат ташкилотларга ўтказиш, “электрон ҳукумат” тизимини кенгайтириш каби хулоса ва таклифларидан “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолиятида фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2018 йил 20 апрелдаги 0550/18-сон маълумотномаси). Бу эса республикамизда вертикал бошқарув тизими ҳамда ижро ҳокимияти органлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминловчи усул ва услубларни назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштириш имконини берган;
диссертациянинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари лавозимларини сайлов орқали шакллантириш борасида илгари сурилган хулосалардан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази фаолиятида қўлланилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 сентябрдаги 07/1-616-сонли топшириғи ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 18 сентябрдаги 352-сонли буйруғига асосан олий таълим муассасаларида “Фуқаролик жамияти” фани бўйича дарсликнинг 8 ва 19-мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 3 майдаги 216-сон, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01-03/1543-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 январдаги 89-03-42-сон маълумотномалари). Бу эса мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари ҳамда уларда фаолият юритаётган ходимларнинг иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда талабаларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги тушунчаларни бойитиш имконини берган;
диссертацияда келтирилган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан 2015 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҚЛ-106-сонли, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҚЛ-88-сонли (№ЎРҚ-388), “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҚЛ-107, ҚЛ-114 ва ҚЛ-117-сонли (№ ЎРҚ-396) Ўзбекистон Республикаси қонунларини муҳокама этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 8 июндаги 02/2-609-сон маълумотномаси). Бу эса давлат ҳокимияти органларини янада самарали фаолият кўрсатишига ва ҳокимиятлар тармоқлари ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш имконини берган.