Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулистон давлат педагогика институтининг Маданият саройида 2023-йил 11-апрел куни “Референдум – 2023: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида "Талабалар ашула ва рақс" ансамбли  миллий қўшиқлар ижроси ташкил қилинди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили М.Масаидова маъруза  қилди.
М. Масаидова ўзининг маърузасида талабаларга референдум тўғрисида маълумот берди ҳамда Конституцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича талабаларнинг саволларга жавоб берди. Маърузада коррупцияга қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish