Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Гулистон давлат университети ҳузуридаги Оқолтин саноат техникумининг кутубхонасида 2023 йил 14 апрель куни техникум ходимлари ва талаба-ёшлар иштирокида "Халқ Конститутцияси билан бирга, халқчил давлат сари" шиори остида "Референдум ва ёшлар" мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Республика Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили, Олий аттестация комиссияси юрисконсульти М.Масаидова маъруза  қилиб иштирокчиларга референдум тўғрисида маълумот берди ҳамда Конституцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб берди ва ўқувчилар томонидан Конституциясига киритилаётган ўзrартириш ва қўшимчалар бўйича саволларга жавоблар берди. Маърузада коррупцияга қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish