Алимардонов Илхом Музрабшоховичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Iqt43.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини тижорат банклари томонидан кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклар томонидан лизинг ва қайтариладиган лизинг асосида кредитлаш ҳажмини ошириш кичик бизнес субъектларида кредит учун талаб қилинадиган юқори ликвидли гаров объектлари етишмаслиги ҳолатини компенсацияловчи омил сифатида асосланган;
кичик бизнес субъектларининг кредит тўлови лаёқатлилигини таъминлашнинг товар захиралари ҳисобидан қоплаш коэффициенти даражасини ошириш ва дебитор қарздорликнинг айланишини тезлаштириш механизмлари таклиф этилган;
пул оқими барқарор бўлган кичик бизнес субъектларини ва давлатнинг харид тизимига кирган кичик корхоналар, микрофирмаларнинг ҳужжатлаштирилган аккредитивлар бўйича импорт тўловларини тижорат банкларининг муддатли ва овердрафт кредитлари ҳисобидан тўлаш таклифи асосланган;
молиявий коэффициентлар таркибига қўшимча равишда фойда меъёри, қарзга хизмат кўрсатиш ва кредитор қарздорликнинг айланиш коэффициентларини киритиш йўли билан кичик бизнес субъектларининг кредит тўловига лаёқатлилигини аниқлаш методикаси такомиллаштирилган;
тижорат банклари ресурс базасининг етарлилигини таъминлаш ва жалб қилинадиган ресурсларнинг қийматини пасайтириш ҳисобига соф фоизли спрэд кўрсаткичи даражасини ошириш йўли билан кичик бизнес субъектларига бериладиган кредитларнинг фоиз ставкасини пасайтириш усули асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш бўйича олинан натижалар асосида:
кичик бизнес субъектларида тижорат банклари кредитлари учун талаб қилинадиган юқори ликвидли гаров объектлари етишмаслигини ҳисобга олиб, уларни банклар томонидан лизинг ва қайтариладиган лизинг асосида кредитлаш ҳажмини ошириш таклифи АТ «Микрокредитбанк» амалиётига жорий қилинган (АТ «Микрокредитбанк»нинг 2017 йил 9 январдаги АН 18-32/151-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида микролизинг хизматлари ҳажмининг ўсиши ҳисобига «Микрокредитбанк» томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 2015 йилда олдинги йилга нисбатан 22,0 фоизга ошган;
кичик бизнес субъектларининг балансида юқори ликвидли активлар миқдорининг кичиклиги шароитида, товар захиралари ҳисобидан қоплаш коэффициентининг даражасини ошириш ва дебитор қарздорликнинг айланишини тезлаштириш йўли билан уларнинг кредит тўловига лаёқатлилик даражасини ошириш таклифи «AYUB BARAKA SERVIS» кичик корхонаси томонидан амалиётда қўлланилган («AYUB BARAKA SERVIS» кичик корхонасининг 2016 йил 17 майдаги 5-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида корхонанинг «Микрокредитбанк»дан олинган кредитлар миқдори 2015 йил давомида 68,9 млн. сўмга кўпайган;
пул оқими барқарор бўлган кичик бизнес субъектларини ва давлатнинг харид тизимига кирган кичик корхоналар, микрофирмаларнинг ҳужжатлаштирилган аккредитивлар бўйича импорт тўловларини тижорат банкларининг муддатли ва овердрафт кредитлари ҳисобидан тўлашни йўлга қўйиш таклифи АТ «Микрокредитбанк» томонидан амалиётга жорий қилинган (АТ «Микрокредитбанк»нинг 2017 йил 9 январдаги АН 1 8-32/151-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида кичик бизнес субъектларининг ҳужжатлаштирилган аккредитивлар бўйича импорт тўловларини «Микрокредитбанк»нинг муддатли кредитлари ҳисобидан тўлаш ҳажмини 2015 йилда олдинги йилга нисбатан 10,7 фоизга ошириш имкони яратилган;
молиявий коэффициентлар таркибига қўшимча равишда фойда меъёри, қарзга хизмат кўрсатиш ва кредитор қарздорликнинг айланиш коэффициентларини киритиш йўли билан кичик бизнес субъектларининг кредит тўловига лаёқатлилигини аниқлаш методикасини такомиллаштириш таклифи АТИБ «Ипак Йўли» банки томонидан амалиётга жорий қилинган (АТИБ «Ипак Йўли» банкининг 2018 йил 20 апрелдаги 18/3343-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида «Ипак Йўли» банки томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик миқдори 2016 йилда олдинги йилга нисбатан 1005 млн. сўмга камайган;
тижорат банклари ресурс базасининг етарлилигини таъминлаш ва жалб қилинадиган ресурсларнинг қийматини пасайтириш ҳисобига соф фоизли спрэд кўрсаткич даражасини ошириш йўли билан кичик бизнес субъектларига бериладиган кредитларнинг фоиз ставкасини пасайтириш тавсияси АТИБ «Ипак Йўли» банки томонидан амалиётга жорий қилинган (АТИБ «Ипак Йўли» банкининг 2018 йил 20 апрелдаги 18/3343-сон маълумотномаси). Ушбу тавсия асосида «Ипак Йўли» банки томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкаси 1,0 фоизли пунктга пасайган.