Sayt test rejimida ishlamoqda

Пузий Анастасия Николаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Телевизион тасвирларни уяли телефон терминали орқали узатиш учун уларни сиқиш усуллари», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T82.

Илмий раҳбар: Халиков Абдулхақ Абдулхаирович, техника фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.

Расмий оппонентлар: Раджабов Тельман Дадаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Мирахмедов Вахид Садикович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: реал вақтда 3–4-авлод уяли алоқа телефонлари орқали узатиш учун эшиттириш стандартидаги ТВ тасвирларни юқори самарали сиқиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

узатиш вақти ўзгармаган ҳолда телевизион сигналлар тасвирини сиқиш самарадорлигини 1,5 марта оширувчи усули пикселларнинг ёрқинлигини кодлашдан олдин 2 марта камайтириш орқали такомиллаштирилган;

видео оқимни сиқиш даражасини мураккаб видео сюжетларда 1,3–1,5 марта оширишни таъминловчи кадрлараро ишлов бериш усули қўшни кадрларни бир биридан айириш орқали такомиллаштирилган;

катта сиқиш коэффициентларида қайта тикланган тасвирларнинг яхши сифатини берувчи, тасвирларни 2 йўналишли ресайзи усули 2-3-тартибли Ланцош фильтрлари асосида такомиллаштирилган;

тасвирларни сифатини сақлаган ҳолда ҳажмини камайтирувчи икки йўналишли ресайз усули LeGall (3) ва 2-3-тартибли Ланцош интерполяцион фильтрлари орқали такомиллаштирилган;

реал вақтда видео оқимни 130 ва ундан ортиқ марта сиқишни таъминловчи ёрқинликни 2 марта камайтириш, 3-тартибли Ланцош интерполяцион фильтрлари асосида тасвирларни икки йўналишли ресайзлаш, кадрлараро айирма ва вейвлет ўзгартиришларини биргаликда қўллайдиган тизим яратилган;

олдиндан ёрқинлигини 2 марта камайтириш ва икки йўналишли ресайзни қўллаш асосидаги вейвлет видеокодекнинг шакллантирилган элемент базаси ва тузилиш схемаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Телевизион тасвирларни уяли телефон терминали орқали узатиш учун ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган сиқиш усуллари асосида:

кадрлараро фарқни, LeGall(5/3) лифтинг вейвлет фильтрини шакллантириш усули асосидаги ишлаб чиқилган видеосигналларни самарадор сиқиш тизими «UZDIGITAL TV» МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 33-8/8342-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида чиқувчи видео маълумотлар ҳажми мавжуд MPEG-4 кодекларга нисбатан 1,1 баробар камайтириш, жумладан каналнинг ўзгармас полосаси кенглигида 14 та ТВ дастурлар ўрнига 16 та ТВ дастурларни узатиш имкони яратилган;

видео сигналларни Deslauriers-Dubuc(9,7) лифтинг вейвлет фильтрини шакллантириш усули асосидаги самарали сиқиш тизими «Ўзбектелеком» АЖ ТТТ филиали томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 33-8/8342-сон маълумотномаси). Натижада чиқувчи файлларнинг ҳажмини бирламчисига нисбатан 135 марта камайтириш имкони яратилган;

видео маълумотларни Ланцош алгоритми ёрдамида самарали сиқиш усули «Ўзбектелеком» АЖ ТТТ филиали томонидан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 33-8/8342-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида видео оқимни мобил алоқа каналлари орқали 2 Мбит/с гача тезликларда узатиш учун 130 ва ундан ортиқ марта сиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish