Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Марифат Қодиралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларни педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш” 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогиа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped514.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдураҳимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Бердиева Муҳаббат Мелиевна, педагогика қанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларни педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари тарбиячи ва боланинг коммуникатив мулоқоти натижадорлигига таъсир кўрсатувчи педагогик компонентларни аниқлашга қаратилган илмий ва назарий билимларни қиёсий таснифлаш ва тарбиявий жараёниннг дидактик тузилмасини педагогик микромуҳит талабларига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш модели тарбиячиларни ижодий ҳамкорликка босқичма-босқич тайёрлаш,  ностандарт-амалий қарорлар қабул қилишга ўргатиш ҳамда ўзаро таъсир субъектлари муносабатларнинг консептуал жиҳатларини таҳлилий аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи топшириқларни ўқув мақсадларининг мазмунига пропорсионал мослаштириш ҳамда интерактив мулоқот мотивларини мазмунли-функсионал фаолиятнинг консептуал асосларига фронтал уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни назарий жиҳатдан тўпланган билим ва кўникмаларни амалда қўллаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган таълимий-тарбиявий, ривожлантирувчи-натижадор педагогик микромуҳитнинг функсионал-тузилмавий мазмунини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячиларни педагогик тайёргарлигини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари тарбиячи ва боланинг коммуникатив мулоқоти натижадорлигига таъсир кўрсатувчи педагогик компонентларни аниқлашга қаратилган илмий ва назарий билимларни қиёсий таснифлаш ва тарбиявий жараёниннг дидактик тузилмасини педагогик микромуҳит талабларига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғига асосан берилган 388-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни педагогик таёргарлигини такомиллаштиришнинг илмий назарий ва ташкилий-педагогик шарт-шароитларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш модели тарбиячиларни ижодий ҳамкорликка босқичма-босқич тайёрлаш,  ностандарт-амалий қарорлар қабул қилишга ўргатиш ҳамда ўзаро таъсир субъектлари муносабатларнинг консептуал жиҳатларини таҳлилий аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғига асосан берилган 388-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи топшириқларни ўқув мақсадларининг мазмунига пропорсионал мослаштириш ҳамда интерактив мулоқот мотивларини мазмунли-функсионал фаолиятнинг консептуал асосларига фронтал уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғига асосан берилган 388-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни педагогик тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
комплекс ёндашув асосида бўлажак тарбиячилар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни назарий жиҳатдан тўпланган билим ва кўникмаларни амалда қўллаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган таълимий-тарбиявий, ривожлантирувчи-натижадор педагогик микромуҳитнинг функсионал-тузилмавий мазмунини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғига асосан берилган 388-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни педагогик тайёргарлигини такомиллаштиришга йўналтирилган дидактик маълумот ишлаб чиқишга шароит яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish