Sayt test rejimida ishlamoqda

Шофиев Зоир Шониёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликларининг сув ресурсларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари”, 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu433.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холмўминов Жуманазар Тоштемирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Файзиев Шухрат Хасанович, юридик фанлар доктори, профессор; Утегенов Онгарбой Дариябоевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер ҳўжаликларининг сув ресурсларидан фойдаланиш  билан  боғлиқ  қонунчилик  ва амалиётдаги муаммоларни илмий таҳлил  этган  ҳолда  ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликлари фаолиятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тадқиқотчи сув истеъмолчилари  уюшмаларининг  асосий  вазифаларидан  бири сифатида фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини  тартибга солиш ҳамда сув истеъмоли бўйича шартномавий  муносабатларни  йўлга қўйишни белгилаш ҳамда мазкур уюшмаларга  умумий  йиғилиши  томонидан сув истеъмоли режалари, сув олиш  лимитлари, бизнес-режаларини  тасдиқлаш  ваколатини беришни белгиловчи меъёрлар асослаб берилган;
фермер хўжаликлари фаолиятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда  изланувчининг ўзбошимчалик билан қурилган сув олиш  иншоотлари  ва  очилган  сув  олиш  жойлари  ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини тугатиш ва уни дастлабки  ҳолатига  келтириш қонунбузувчининг  ўзи томонидан ёки унинг маблағи ҳисобига амалга оширилиши  моҳияти очиб берилган;
фермер хўжаликлари фаолиятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда  тадқиқотчи томонидан сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш тартиби хамда фермер хўжаликларининг сув ресурсларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солишга оид тегишли қонун ҳужжатларининг  ишлаш механизми самарадорлигини ошириш ва хорижий мамлакатлар тажрибасини тадқиқ этиш асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари асослантирилиб берилган;
Тадқиқотчининг  қишлоқ  хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш, хусусан, сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилишда давлат бюджетидан субсидия олган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш тизимидан 5 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозимлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликларининг сув ресурсларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари мавзуси юзасидан олиб борилган илмий натижалар асосида:
фермер хўжаликлари фаолиятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тадқиқотчи сув истеъмолчилари  уюшмаларининг  асосий  вазифаларидан  бири сифатида фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини  тартибга солиш ҳамда сув истеъмоли бўйича шартномавий  муносабатларни  йўлга қўйишни белгилаш ҳамда мазкур уюшмаларга  умумий  йиғилиши  томонидан сув истеъмоли режалари, сув олиш  лимитлари, бизнес-режаларини  тасдиқлаш  ваколатини бериш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йил 11 декабрдаги 982-сонли қарорини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  Юридик  таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 14 апрелдаги 12/21-22-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фермер хўжаликларини сув билан таъминлашда сув  итеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш ва сув ресурсларининг тежамкорлигини оширишга  хизмат қилган;
фермер хўжаликлари фаолиятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш хамда қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида,   изланувчининг ўзбошимчалик билан қурилган сув олиш  иншоотлари  ва  очилган  сув  олиш  жойлари  ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини тугатиш ва уни дастлабки  ҳолатига  келтириш қонунбузувчининг  ўзи томонидан ёки унинг маблағи ҳисобига амалга оширилиши ҳақидаги таклифилар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги  82-сон  қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли     тартиби тўғрисида” низомининг 64-бандида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 14 апрелдаги 12/21-22-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фермер хўжаликлари  фаолиятида  ўзбошимчалик билан қурилган  сув олиш иншоотлари ва қурилмаларини тугатиш, шу жумладан сув олиш қурилмаларини дастлабки ҳолатида сақлаш ва таъмирлашга хизмат қилган;
фермер хўжаликлари фаолиятида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда  тадқиқотчи томонидан сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳақидаги таклифилар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш  чора - тадбирлари тўғрисида”ги 310-сон қарорига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 14 апрелдаги 12/21-22-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга хизмат қилган;
қишлоқ  хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш, хусусан,  сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилишда давлат бюджетидан субсидия олган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш тизимидан 5 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозимлигини белгилаш тўғрисидаги  таклифлар  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори  билан  тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни  тежайдиган  технологияларни  жорий  этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисида”ги низомни тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 14 апрелдаги 12/21-22-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фермер хўжаликлари  фаолиятида  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, шунингдек, мазкур таклиф сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва  такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish