Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Фарход Абдижабборовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат бошқарувида коррупсияга қарши курашишнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Yu196.
Илмий раҳбар: Турсунов Ахтам Саломович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилова Гулноза Саидганиходжаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Саттаров Абдуғафур Хамидович юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат бошқарувида коррупсияга қарши курашишнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат хизматчиларининг коррупсияга қарши курашишдаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида улар томонидан коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупсияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракацизликнинг) олдини олиши шартлиги асосланган;
давлат бошқарувидаги ахлоқий муносабатлар, давлат хизматчиларининг ишчанлик обрўсига ва нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракацизлик) ҳамда давлат хизматчисининг хизматдаги ва хизматдан ташқари вақтдаги коррупсияга қарши хулқ-атворининг асосий қоидаларини ишлаб чиқиш асосланган;
коррупсияга қарши курашишнинг янги институти сифатида шаклланаётган давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилишнинг аниқ ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ўтказилишини таъминлаш лозимлиги исботланган;
давлат бошқарувида коррупсияга қарши курашишнинг таъсирчан молиявий механизмларини яратиш мақсадида давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизимини жорий этиш ҳамда совғалар олиш ва беришнинг аниқ тартибини белгилаш лозимлиги асосланган;
давлат хизматчилари манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги кераклиги, манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўзининг раҳбарини дарҳол хабардор қилиши шартлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
давлат хизматчиси коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупсияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракацизликнинг) олдини олиши шартлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил 30 августдаги 04/02-10-162-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчилари томонидан коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат хизматчиларининг коррупсияга қарши одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил
30-августдаги 04/02-10-162-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари тизимида коррупсияга қарши талабларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат бошқарувида тўқнашувини олдини олиш ва ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ўтказилишини таъминлаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил 30-августдаги 04/02-10-162-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчисининг манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизимини жорий этиш зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022-йил
30-августдаги 04/02-10-162-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчиси қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларациялаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтда хизматга алоқадор бўлган шахслардан қимматбаҳо совға олмаслиги ҳамда хизмат автотранспорт воситаларидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 28-ноябрдаги 12/21-89-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши давлат хизматчилари ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворига нисбатан коррупсияга қарши талабларни белгилашга хизмат қилган;
давлат хизматчилари манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик, манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши шартлиги бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги
595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 28-ноябрдаги 12/21-89-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши давлат хизматчиларининг хизмат вақтида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича мажбуриятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish