Sayt test rejimida ishlamoqda

Оринбетов Ниетулла Турдимуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантириш”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4842.
Илмий раҳбар: Курбаниязова Замира Калбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Баймурзаев Азамат Досмурзаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантириш тузилмаси “фуқаро”, “фуқаролик”, “фуқаровийлик”, “фуқаролик позицияси” тушунчаларининг педагогик интерпретацияси асосида шахсий қадриятлар тизимининг семантик соҳасига интенсив таъсир кўрсатиш ва позитив фуқаролик позициянинг идентивлигини бевосита  таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
“Давлат ва ҳуқуқ асослари” ва “Тарбия” фанларининг ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантиришга доир дидактик имкониятлари семантик, аксиологик, этномаданий ва тизимли ёндашувларга устуворлик бериш асосида таҳлилий, ахборий, фаолиятли босқичлар бўйича педагогик алгоритмини конструктив лойиҳалаш орқали аниқлаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик моделининг ташкилий-педагогик компоненти шахсга йўналтирилган, лойиҳавий, ахборот-коммуникатив, этнопедагогик, муаммоли, ўйинли технологияларни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда қўллаш механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари замонавий ватанпарвар фуқарога хос фазилатларни маънавий-ахлоқий компетенсиялар билан уйғунлигини таъминлаш, жараён компонентлари ва мезонлари ўртасидаги боғлиқликни бевосита ҳисобга олиш, фуқаролик тарбияси диагностик тизимини адаптивлик даражасини кенгайтириш каби илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантириш тузилмасини “фуқаро”, “фуқаролик”, “фуқаровийлик”, “фуқаролик позицияси” тушунчаларининг педагогик интерпретацияси асосида шахсий қадриятлар тизимининг семантик соҳасига интенсив таъсир кўрсатиш ва позитив фуқаролик позициянинг идентивлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан академик лицей ўқувчилари учун “Мáмлекет ҳáм ҳуқıқ тийкарларı” (И қисм) ўқув қўлланмасини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-182-рақамли гувоҳнома). Натижада, академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик-ҳуқуқий билимларини кенгайтиришга хизмат қилган;
“Давлат ва ҳуқуқ асослари” ва “Тарбия” фанларининг ўқувчиларда фуқаролик позицияни ривожлантиришга доир дидактик имкониятларини семантик, аксиологик, этномаданий ва тизимли ёндашувларга устуворлик бериш асосида таҳлилий, ахборий, фаолиятли босқичлар бўйича педагогик алгоритмини конструктив лойиҳалаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан академик лицей ўқувчилари учун “Мáмлекет ҳáм ҳуқıқ тийкарларı” (ИИ қисм) ўқув қўлланмасини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, 388-183-рақамли гувоҳнома). Натижада, ижтимоий-гуманитар фанларни фуқаролик позициясига доир ўқув материаллари билан бойитишга хизмат қилган;
академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик моделининг ташкилий-педагогик компонентини шахсга йўналтирилган, лойиҳавий, ахборот-коммуникатив, этнопедагогик, муаммоли, ўйинли технологияларни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда қўллаш механизмини ишлаб чиқиш орқали ҳамда академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини замонавий ватанпарвар фуқарога хос фазилатларни маънавий-ахлоқий компетенсиялар билан уйғунлигини таъминлаш, жараён компонентлари ва мезонлари ўртасидаги айнанликни бевосита ҳисобга олиш, фуқаролик тарбияси диагностик тизимини адаптивлик даражасини кенгайтириш каби илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997  “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасининг ёшлар онгида фуқаролик қадриятларни сингдириш йўллари қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 23-майдаги 246-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчиларининг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish