Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Азиза Мирбахрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг педагогик жиҳатлари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2014.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сирожиддинова Ирода Махамадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг педагогик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш имкониятлари қиёсий таққослаш, тарихийлик, мантиқийлик принципларига мос муносабат ва аждодларимизнинг хулқ-одоб меъёрларига оид меросларини жадал ўзлаштириш ҳамда миллатлараро тотувлик принциплари билан мазмунан интегративлигини изчил таъминлаш асосида аниқланган;
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш мезонлари этник бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни барқарор таъминлаш, ақлий тафаккур, маънавий-ахлоқий, динлараро бағрикенглик муносабатларига киришиш фаоллигини ташкилий  компонентларнинг амалий йўналтирилган таълим шароитига мослаштириш ҳамда ижтимоий фаол шахсни тарбиялашдаги репродуктив-таълимий босқичларнинг кетма-кет интеграциясини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш модели диний-ахлоқий муносабатларда маънавий кўмак олиш, диний қадриятларга содиқликни намоён қилиш ҳамда миллатлараро муносабатларда эффектив қўлланилишида натижадорликни оширишга хизмат қилишга йўналтирилган “Этник толерантлик” категориясининг имкониятларидан мақсадли фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш технологиялари ижтимоий интилишлар, мақсадли ижтимоий ҳамкорлик йўналишларини талабалар ўртасида этник бағрикенглик, миллий қадриятлар ва ички ҳаётий-руҳий кечинмаларга мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг педагогик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш имкониятлари қиёсий таққослаш, тарихийлик, мантиқийлик принципларига мос муносабат ва аждодларимизнинг хулқ-одоб меъёрларига оид меросларини жадал ўзлаштириш ҳамда миллатлараро тотувлик принциплари билан мазмунан интегративлигини изчил таъминлаш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи асосида берилган 166-100 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг педагогик механизмининг педагогик-психологик жиҳатларини таҳлил қилишга шароит яратилган;
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш мезонлари этник бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни барқарор таъминлаш, ақлий тафаккур, маънавий-ахлоқий, динлараро бағрикенглик муносабатларига киришиш фаоллигини ташкилий  компонентларнинг амалий йўналтирилган таълим шароитига мослаштириш ҳамда ижтимоий фаол шахсни тарбиялашдаги репродуктив-таълимий босқичларнинг кетма-кет интеграциясини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 9-февралдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 133-255 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида мезонларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш модели диний-ахлоқий муносабатларда маънавий кўмак олиш, диний қадриятларга содиқликни намоён қилиш ҳамда миллатлараро муносабатларда эффектив қўлланилишида натижадорликни оширишга хизмат қилишга йўналтирилган “Этник толерантлик” категориясининг имкониятларидан мақсадли фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-100 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш технологиялари шахснинг мустақил ривожланишига ижтимоий интилишлар, мақсадли ижтимоий ҳамкорлик йўналишларини талабалар ўртасида этник бағрикенглик, миллий ва умуминсоний қадриятлар ва ички ҳаётий руҳий кечинмаларига мазмунли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 9-февралдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 133-255 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг педагогик механизмларини инновацион технологияларини асосида такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish