Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшматов Фозил Хидировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анор шарбати кислоталилигини ростлаш ва хиралик кўрсаткичини пасайтириш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T237.

Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедова Заҳро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кислоталилиги меъёрлаштирилган ҳамда хиралик кўрсаткичи пасайтирилган анор шарбати ва концентрати ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

анионалмашиниш усулда адсорбциялаш ва ферментлаш жараёнини кири-тиш ҳисобига анор шарбати хиралик кўрсаткичини камайтириш аниқланилган;

анор шарбатининг умумий ва фаол кислоталилигини анионалмашиниш жараёнини қўллаб, ростлаш йўли билан меъёрлаштириш усули ишлаб чиқилган;

анор пўстлоғи ва ички пардаси таркибидан унинг шарбатига экстракцияланиб ўтган таннинни ферментлаб парчалаш усули яратилган;

маҳаллий анор мевалари асосида шарбат ва концентрат олиш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Анор шарбати кислоталилигини ростлаш ва хиралик кўрсаткичини пасайтириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

анор шарбати таркибидаги органик кислоталарни анионалмашиниш усулда қисман йўқотилиши асосида шарбат кислоталилигини ростлаш такомиллаштирилган технологияси «Supreme servis» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг 2017 йил 16 ноябрдаги АС/05-2-3491-сон маълумотномаси). Натижада шарбат ва концентрат сифати яхшиланган ва ишлаб чиқариш самарадорлигини 18% га ошириш имконини берган;

анор шарбати ишлаб чиқариш линиясида хиралик кўрсаткичини камайтириш жараёни «SAYOHAT AGRO MAHSULOT» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг 2017 йил 16 ноябрдаги АС/05-2-3491-сон маълумотномаси). Натижада NTU кўрсаткичи керакли чегарагача камайтирилган анор шарбати ишлаб чиқаришга эришилган, самарадорлик 20% ошишига имкон берган;

сифат кўрсаткичлари самарали яхшиланган анор шарбати ва концентрати олиш технологияси «GREEN WORLD» қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг 2017 йил 16 ноябрдаги АС/05-2-3491-сон маълумотномаси). Натижада тайёр маҳсулот экспортга йўналтирилган, ишлаб чиқариш самарадорлигини 23% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish