Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Ойбек Юлибоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқ углеводород оқимларининг гидродинамик режимларини қувурли қурилмаларда қиздириш жараёни самарадорлигига таъсири», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т161.

Илмий раҳбар: Салимов Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «O’ZLITINEFTEGAZ» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: горизонтал иссиқлик алмашгич қувурларида ҳаракатланаётган нефт ва газ конденсати аралашмалари оқими тезлигининг оптимал чегараларини аниқлаш ва гидродинамик режимлар асосида қайта ишлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қувурли қурилмаларда нефтегазоконденсат аралашмалари оқимининг гидродинамик режимларини қовушқоқ чегаравий қатлам қалинлиги, иссиқлик алмашиниш самарадорлиги ва энергия сарфини камайтиришга таъсири аниқланган;

20÷250 оС ҳароратлар оралиғида нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларини физик ва иссиқлик-физик хоссалари ҳамда суюқ углеводород оқимлари ҳаракати пайтида горизонтал қувурнинг гидравлик қаршилигини аниқлаш учун номограммалар ишлаб чиқилган;

ишчи аралашмадаги нефть ва газ конденсати нисбатларини қувурли иссиқлик алмашгичлар ва уларга туташувчи қувурлардаги жараён гидродинамикасига таъсири аниқланган;

узатилаётган нефтегазоконденсат аралашмаси оқимининг бир қисмини рециркуляция қилиниши иссиқлик алмашиниш қурилмасидан чиқаётган хомашё ҳароратини қўшимча тарзда кўтарилиши аниқланган;

қувурли қурилмалардаги нефтегазоконденсат оқими гидродинамик режимларининг оптималлаштириш асосида суюқ углеводородларга иссиқлик ишлови бериш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суюқ углеводород оқимлари гидродинамик режимларининг қувурли қурилмаларда қиздириш жараёни самарадорлигига таъсири ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва уларга туташувчи қувурларда ҳаракатланаётган нефтегаз конденсат хомашёси оқимларининг оптимал гидродинамик шароитлари «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» унитар корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 6 декабридаги 01/12-2-189-сон маълумотномаси). Натижада қиздирилаётган углеводород хомашёсининг ҳарорати қўшимча тарзда 12–14 оСга кўтариш имконини берган;

газойлни гидротозалаш қурилмасининг технологик регламенти «Ўзбекнефтегаз» МХК тармоқ стандарти 6.3.1 бандига асосан (TSt39/0-014:2007) «Бухорно НҚЗ» унитар корхонаси томонидан тасдиқланган (TR 16472899-003:2010). Натижада газойл фракциясини сифатини яхшилаш ва энергетик сарфларнинг камайтириш имконини берган;

қувурли қурилмада углеводород аралашмалари оқимини қиздириш жараёнининг аниқланган оптимал тезликлари (0,6÷0,64 м/с) «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» унитар корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 14 апрелдаги 20/11-266-сон маълумотномаси). Натижада иссиқлик алмашиниш қурилмаларида дашқол ҳосил бўлиш жараёни 3 маротаба камайиши ва иссиқлик ўтказиш коэффициенти 5,5 маротаба ортиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish