Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Муҳаббат Баҳтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сальмонеллёзга қарши бактериофаглар ажратиб олиш, биологик хусусиятини ўрганиш асосида дори воситаси ишлаб чиқиш», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/В789.
Илмий раҳбар: Давранов Қахрамон Давранович биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Ташмухамедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори, профессор; Халилов Илхом Маматқулович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сальмонеллёз касаллигини қўзғатувчи Salmonella туркумига кирувчи бактерияларни турли хил штаммларига қарши фаолликка эга бўлган поливалент бактериофаглар ажратиб олиш ва улар асосида дори препарати ишлаб чиқиш биотехнологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли худудларидан сув, тупроқ ва бройлер жўжаларидан сальмонелла бактериясининг турли штаммларини лизис қилиш хусусиятига эга бўлган бактериофаглар ажратиб олинган, уларни хусусиятлари аниқланган ва махаллий бактериофаг штаммлари коллекцияси яратилган;
илк ажратиб олинган юқори литик фаолликка эга бактериофаглар асосида “Сальмонелла поливалент бактериофаги – “Mediphag” суюқ дори препарати яратилган;
илк бор “Сальмонелла поливалент бактериофаги – “Mediphag” суюқ дори препарати сальмонелёз касаллигини келтириб чиқарадиган сальмонелла штаммларини кенг спектрда лизис қилиш хусусияти аниқланган.
республикада “Сальмонелла поливалент бактериофаги – “Mediphag” суюқ дори препаратини узлуксиз режимда ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сальмонеллёзга қарши бактериофаглар ажратиб олиш, биологик хусусиятини аниқлаш асосида дори воситаси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сальмонелла поливалент бактериофаги BSIP №03/17 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги инсон инфекцияси микроорганизмлари Миллий коллекциясида №КМИЧ – 005034  рақами билан рўйхатдан ўтказилган ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида клиник синовдан ўтказилган (Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат марказининг 2018 йил 2 октябрдаги 25-сон маълумотномаси). Натижада, сальмонелла поливалент бактериофаги – “Mediphag” дори препарати ишлаб чиқариш имконини берган.
сальмонелла штаммларини     кенг спектрда лизис қилувчи сальмонелла поливалент бактериофаги – “Mediphag” дори препарати сифатида DV/M 02782/10/19 рақам билан рўйхатдан ўтказилган (Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг 2019 йил 10 октябрдаги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси). Натижада, “Mediphag”  препаратини биологик хавфсизлигини ва сальмонеллёз касаллиги билан касалланган беморларда тиббиёт амалиётида фойдаланиш имконини беради;
сальмонелла поливалент бактериофаги – “Mediphag” ичиш ва ректал қўллаш учун суюқлик доривор маҳсулоти фармокопея қўмитасининг сифат стандартида рўйхатдан ўтказилган (ФСП 42 Уз -24515246-3701-2019). Натижада, сальмонелла поливалент бактериофагининг хусусияти, сақлаш муддати, транспортировкаси, штаммларга таъсири қайд этиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish