Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмуров Алишернинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон, қалқонсимон олд безлари ва диафиз суяк туқимасининг реператив регенерациясининг ўзаро боғлиқ структур ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib737.
Илмий раҳбар: Рахматова Мақаддас Холтаевна, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлар доктори, доцент; Адилбекова Дилором Бахтиёровна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самара давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипо- ва гиперкальцемия шароитида қалқонсимон без, қалқонсимон олди безлари ва найсимон суяк диафиз қисми суяк  тўқимасининг репаратив регенерациясидаги структуравий ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқлик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибада назорат гуруҳи ҳайвонларида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ суякланиш тури ва динамикаси  асосланган;
тажрибада гипокальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без гипофункцияси шароитида сунъий нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-толали тури исботланган;
тажрибада гиперкальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без олди бези гипофункцияси шароитида сунъий нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-тоғай тури исботланган;
гипо-ва гиперкальцемия шароитида қалқонсимон, қалқонсимон без олди безларида вужудга келган структур ўзгаришлар ва катта болдир суяги диафиз қисми суяк  тўқимасида сунъий нуқсон чақирилгандан сўнг репаратив регенерациянинг турлари ва муддатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги 04-3/8-сон хулосасига кўра:
тажрибада назорат гуруҳи интакт ҳайвонларида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ суякланиш тури ва динамикаси аниқланган. Тажрибада назорат гуруҳи интакт ҳайвонларида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ суякланиш тури ва динамикасини билиш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация чораларини белгилаш, суяк тўқимаси репаратив регенерацияси муддатларини қисқартиришда қондаги кальций миқдорини бошқаришда иштирок этувчи қалқонсимон без ва қалқонсимон олди бези препаратларини тўғри қўллаш имконини беради. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №8 07.12.2020 йилдаги ҳамда NNN- Nealthy Heart Hospital клиникасининг клиник ва биохимия лабораторияси бўйича №2 03.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада назорат гуруҳи интакт ҳайвонларида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ суякланиш тури ва динамикасини билиш, тўғри ташхис қўйиш, қўшимча текширувлар ва даволаниш харажатларини камайтиради ва беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,3 кундан 8,3 кунга қисқарди. Хулоса: репаратив регенерация турини аниқлаб даволаш чора тадбирига тадбиқ қилиши суяк синиқлари битишининг муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 795 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари ва диафиз суяк тўқимасининг репаратив регенерациясининг ўзаро боғлиқ структур ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2020 йил 16 декабрдаги №03-1119-сон хат юборилган.
тажрибада гипокальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без гипофункцияси шароитида сунъий нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-толали тури исботланган. Тажрибада гипокальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без гипофункцияси шароитида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-толали тури ва динамикасини билиш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация чораларини белгилаш, суяк тўқимаси репаратив регенерацияси муддатларини қисқартиришда қондаги кальций миқдорининг камайиши шароитида қалқонсимон без препаратларини тўғри қўллаш имконини беради. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №8 07.12.2020 йилдаги ҳамда NNN- Nealthy Heart Hospital клиникасининг клиник ва биохимия лабораторияси бўйича №2 03.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада гипокальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без гипофункцияси шароитида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-толали тури ва динамикасининг морфологик хусусиятларини ҳисобга олиш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашиш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада гипокальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без гипофункцияси шароитида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-толали тури ва динамикасини билиш, тўғри ташхис қўйиш, қўшимча текширувлар ва даволаниш харажатларини камайтиради: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 6  кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 795 000 сўмгача камайтирилган (шифохонада 1 кун қолиш 132 500,00 сўмни ташкил қилади) шифохонада даволаниш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига 1 нафар бемор учун 900 000 сўмлик дори-дармон кам талаб этилди. (кунига 150 000 сўмлик дори дармон сарфланганда). Бюджетдан ташқари маблағларни 550 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: репаратив регенерация турини аниқлаб даволаш чора тадбирига тадбиқ қилиши суяк синиқлари битишининг муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 245 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 525 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари ва диафиз суяк тўқимасининг репаратив регенерациясининг ўзаро боғлиқ структур ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2020 йил 16 декабрдаги №03-1119-сон хат юборилган.
тажрибада гиперкальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без олди бези гипофункцияси шароитида сунъий нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-тоғай тури исботланган. Тажрибада гиперкальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без олди бези гипофункцияси шароитида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-тоғай тури ва динамикасини билиш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация чораларини белгилаш, суяк тўқимаси репаратив регенерацияси муддатларини қисқартиришда қондаги кальций миқдорининг ортиши шароитида қалқонсимон олди бези препаратларини тўғри қўллаш имконини беради. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №8 07.12.2020 йилдаги ҳамда NNN- Nealthy Heart Hospital клиникасининг клиник ва биохимия лабораторияси бўйича №2 03.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада гиперкальцемия чақирилгандан сўнг вужудга келган қалқонсимон без олди бези гипофункцияси шароитида сунъий яратилган нуқсон ўрнида катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида репаратив регенерациянинг тўлиқ бўлмаган фиброз-тоғай тури ва динамикасининг морфологик хусусиятларини ҳисобга олиш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашиш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,3 кундан 8,3 кунга (6 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 795 минг сўмга камайтирди (Чирчиқ шахар тиббиёт бирлашмасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 132.500 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 6 кунга қисқартирилиши ҳисобига 900 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 6 кунга қисқартирилиши ҳисобига 168 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 28 000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 32 700 000 сўмни ташкил этади (20 та операция бўйича 950 000*20= 19 000 000 сўмни ташкил этади. Суяк синиқларидан сўнг сохта бўғимларнинг келиб чиқмаслиги 40 та беморда 5 тада 2 тага камайтириш хисобига  2 060 000 сум иқтисод қилинди. Жами: 22 923 000 сўм). Хулоса: репаратив регенерация турини аниқлаб даволаш чора тадбирига тадбиқ қилиши суяк синиқлари битишининг муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 16 546 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 6 377 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари ва диафиз суяк тўқимасининг репаратив регенерациясининг ўзаро боғлиқ структур ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2020 йил 16 декабрдаги №03-1119-сон хат юборилган.
тажрибада гипо-ва гиперкальцемия шароитида қалқонсимон, қалқонсимон без олди безларида вужудга келган структур ўзгаришлар ва катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида сунъий нуқсон чақирилгандан сўнг репаратив регенерациянинг турлари ва муддатлари солиштирма баҳоланган ва ўрганилган. Тажрибада гипо-ва гиперкальцемия шароитида қалқонсимон, қалқонсимон без олди безларида вужудга келган структур ўзгаришлар ва катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида сунъий нуқсон чақирилгандан сўнг репаратив регенерациянинг турлари ва муддатларининг солиштирма хусусиятларини морфологик баҳолаш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация чораларини белгилаш, суяк тўқимаси репаратив регенерацияси муддатларини қисқартиришда қондаги кальций миқдорини бошқаришда иштирок этувчи қалқонсимон без ва қалқонсимон олди бези препаратларини тўғри қўллаш имконини беради. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича №8 07.12.2020 йилдаги ҳамда NNN- Nealthy Heart Hospital клиникасининг клиник ва биохимия лабораторияси бўйича №2 03.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада гипо-ва гиперкальцемия шароитида қалқонсимон, қалқонсимон без олди безларида вужудга келган структур ўзгаришлар ва катта болдир суяги диафиз қисми суяк тўқимасида сунъий нуқсон чақирилгандан сўнг репаратив регенерациясининг турлари ва муддатларининг солиштирма хусусиятларини морфологик баҳолаш травматология ва ортопедияда найсимон суяклар жароҳатларига тўғри ташхис қўйиш даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашиш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда қондаги кальций миқдорига қараб, қалқонсимон без ва қалқонсимон без олди безлари функционал ҳолатига баҳо берилади, сўнг қалқонсимон без ва қалқонсимон без олди безлари препаратлари билан даволаш репаратив регенерация жараёнларининг муддатларини мос равишда 55% ва 25% га камайтиришига олиб келди. Хулоса: репаратив регенерация турини аниқлаб даволаш чора тадбирига тадбиқ қилиши суяк синиқлари битишининг муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 135 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 945 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қалқонсимон, қалқонсимон олди безлари ва диафиз суяк тўқимасининг репаратив регенерациясининг ўзаро боғлиқ структур ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти ректори томонидан 2020 йил 16 декабрдаги №03-1119-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish