Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратов Абобакр Холикбердиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилиш объектларига сочилувчан юкларни ташиш технологиясини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2540.
Илмий раҳбар: Кузиев Абдимурод Урокович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Халмухамедов Азиз Суратович, техника фанлари доктори, доцент; Жураев Мухиддин Нортожиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш объектларига сочилувчан қурилиш юкларини ташиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
занжирли алмаштириш ва корреляция-регрессия таҳлил усулидан фойдаланиб автомобил транспорти воситаларининг иш унумдорлигига техник-эксплуатацион кўрсатгичларнинг ўзгариш қонуниятлари графоаналитик усулда аниқланган;
юклаш воситаси ва автомобиллар сонини аниқлаш модели юк ҳажми, маршрутлар параметрлари, автомобилнинг циклда айланиш вақтини инобатга олиб такомиллаштирилган;
соатли график асосида рационал маршрутларни тузиш орқали автомобил ва юклаш воситаларининг бандлик даражасини ва хизмат самарадорлигини ошириш услуби ишлаб чиқилган;
автомобил транспорти воситалари билан уларга хизмат кўрсатувчи юк жўнатувчи пунктларининг адекват фаолиятини таъминловчи моделлаштириш алгоритми ташилаётган юкларнинг зичлигини инобатга олиниши ҳисобига такомиллаштирилган ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш объектларига сочилувчан юкларни ташиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
автомобил транспорти воситаларида сочилувчан қурилиш юкларини ташишни ташкил этишнинг самарали технологияси “Сурхон саноат қурилиш” компаниясида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 16-февралдаги №2/833-390-сонли маълумотномаси). Натижада умумий айланиш вақти 25%га камайди ва эксплуатацион тезлик 3 км/соатга ошди, автомобил транспорти воситаларининг кунлик ташиш ҳажми 23,8%га ошишига эришилган;
автомобил транспорти воситаларига хизмат кўрсатиш жараёнини моделлаштириш ва бошқариш, ялпи хизмат кўрсатиш назарияси услублари ва ёндашувлари асосида сочилувчан қурилиш юкларини ташиш технологияси ва алгоритми “Сурхон саноат қурилиш” компаниясида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 16-февралдаги №2/833-390-сонли маълумотномаси). Натижада истеъмолчиларнинг ташишга бўлган эҳтиёжи (6045 тонна) ўзгармаган ҳолда, қурилиш объектларига хизмат кўрсатиш учун автомобил транспорти воситаларининг сонига бўлган талаб 95 тадан 67 тага, яъни 29%га, камайишига эришилган;
автомобил транспорти воситалари ҳамда юклаш воситаларининг иш кўрсаткичларини мувофиқлаштириш масаласининг Пйтҳон тилида дастурий таъминоти “Сурхон саноат қурилиш” компаниясида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 16-февралдаги №2/833-390-сонли маълумотномаси). Натижада автомобил транспорти ва юклаш воситаларининг иш кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш (кутишлардаги ва фойдаланилмай қолган вақтлар) ҳисобига юк ташиш харажатларини 28393,5 сўм/тоннадан 20334 сўм/тоннагача, яъни 28%га тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish