Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Комилжон Юлдашевичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1711.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рўзиев Зафар Икромович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет харажатларини режалаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда молиявий кўрсаткичларнинг мақсадлилиги, ижтимоийлиги ва иқтисодий самадорлигини акс эттирувчи тамойилларини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларида харажатларни мустақил бошқаришни ривожлантириш асослаб берилган;
бюджетнинг таълим харажатларида натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш орқали бюджет сиёсатининг номарказлашувида хусусий секторнинг иштирокини ошириш асосланган;
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этишда бюджет харажатларини режалаштиришнинг жорий-оралиқ-якуний мақсадларини акс эттирадиган кўрсаткичлар мезонлари таклиф этилган;
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда натижага эришилишини назорат қилиш консепсиясининг самарадорлик мезон кўрсаткичлари табақалаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат бюджети харажатларини режалаштиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда молиявий кўрсаткичларнинг мақсадлилиги, ижтимоийлиги ва иқтисодий самадорлигини акс эттирувчи тамойилларини жорий этиш борасидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ижросини янада такомиллаштириш учун фойдаланишга қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 17-июндаги 03/03-32/1418-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни 2021-йил 1-январдан биринчи даражали бюджетдан маблағ олувчиларининг харажатларни мустақил бошқаришга доир ваколатлари кенгайтирилиши белгиланди.
бюджетнинг таълим харажатларида натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш орқали бюджет сиёсатининг номарказлашувида хусусий сектор улушини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-декабрдаги ПҚ-4938-сон “Ўзбекистон Республикасининг “2021-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 
17-июндаги 03/03-32/1418-сон маълумотномаси). Натижада 2021-йил 1-январдан давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасаларига харажатлар ҳажми ошиши 1,2 трлн сўмни ташкил қилди. 
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этишда бюджет харажатларини режалаштиришнинг жорий-оралиқ-якуний мақсадларини акс эттирадиган кўрсаткичлар мезонларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 
30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ижросини янада такомиллаштириш учун фойдаланишга қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 17-июндаги 
03/03-32/1418-сон маълумотномаси). Натижада, 2021-йил 1-январдан таълим, соғлиқни сақлаш тизимида миқдорий баҳолаш кўрсаткичларни баҳолашнинг миқдорий шаклидан сифат шаклига ўтиши ва бюджет харажатларининг натижа узвийлигини тажриба тариқасида баҳолаш тизими жорий этилди.
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда натижага эришилишини назорат қилиш консепсиясининг самарадорлик мезон кўрсаткичлари табақалаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2020-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ижросини янада такомиллаштириш учун фойдаланишга қабул қилинди(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 17-июндаги 03/03-32/1418-сон маълумотномаси). Натижада, бюджетлаштиришнинг натижага йўналтирилган методини қўллаш орқали натижавийликни баҳолашнинг самарадорлик мезон кўрсаткичларини чиқилиши белгиланди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish