Йўлчиев Аслбек Бахтиёрбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўта юқори частотали нурлар ёрдамида чигит янчилмасига ишлов бериб юқори госсиполли пахта мойи олиш технологияси», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T504.
Илмий раҳбар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмаил Бабаджанович, техника фанлари доктори; Тиллаева Гулнора Ўринбаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта юқори частотали нурлар ёрдамида чигит янчилмасига ишлов бериб, юқори госсиполли мой олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чигитда ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар таркибидаги госсиполнинг локализацияси хусусиятлари аниқланган;
пахта чигити янчилмасига ўта юқори частотали нурлар ёрдамида «юмшоқ» режимда намлик-иссиқлик билан ишлов бериш усули ишлаб чиқилган ва пресс мойи таркибида эркин госсипол миқдорини максимал даражада сақланиб қолиниши исботланган;
госсиполни максимал даражада ажратиб олиш учун прессланадиган қовурмани керакли таркибини ҳосил қилиш жараёнида чигит янчилмасини ўта юқори частотали қиздиришнинг оптимал технологик режимлари: тўлқин частотаси 2450 МГц; қувват 300 Вт; жараён давомийлиги 13-15 мин. эканлиги аниқланган;
чигит янчилмасини танланган шароитларда ўта юқори частотали нурлар ёрдамида олинадиган пресс мойида эркин госсиполнинг максимал даражада сақланиб қолиниши, кислота ва перекис сонлари пасайиши исботланган;
ўта юқори частотали нурлар ёрдамида чигит янчилмасига ишлов бериб юқори госсиполли мой олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта чигити янчилмасига ўта юқори частотали нурлар ёрдамида ишлов бериб юқори госсиполли мой олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
юқори госсиполли мой олиш учун технологик регламент ва қўллаш бўйича йўриқномалар «Golden oil Best» МЧЖда томонидан ишлаб чиқилган ҳамда корхона стандарти (Ts 26363450-001:2017) тасдиқланган. Натижада пресс мойи таркибидаги натив госсипол миқдорини 0,5–0,7%га ошириш имконини берган;
чигит янчилмасига ўта юқори частотали нурлар ёрдамида намлик-иссиқлик ишлови бериш технологияси «Golden oil Best» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 5 апрелдаги МС/2-855-сон маълумотномаси). Натижада янчилмани пресслашга тайёрлаш жараёнини одатдаги технологияга нисбатан 5–8 марта жадаллаштириш имконини берган;
ўта юқори частотали нурлар ёрдамида чигит янчилмасига ишлов бериш натижасида олинган пресс пахта мойини чуқур қайта ишлаш технологияси «Асака ёғ» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзпахтаёғ» АЖнинг 2018 йил 5 апрелдаги МС/2-855-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилаётган усулда олинган пресс мойининг кислота сонини 1,3–1,5 марта ва перекис сонини 1,4–1,7 мартага камайтириш имконини берган.