Сиддиқов Дониёржон Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Geranium saxatile, G. charlesii va G. collinum нинг фенол бирикмалари», 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/К44.
Илмий раҳбар: Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Рахманбердиева Рано Каримовна, кимё фанлари доктори; Каримов Абдурашид Мусахонович, кимё фанлари доктори (DSc).
Eтакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Geranium saxatile, G. charlesii ва G. collinum ўсимликларида ҳосил бўладиган фенол бирикмаларини тадқиқ қилиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Geranium saxatile, Geranium charlesii ва Geranium collinum ўсимлик турларидан циклогексангексаол, уч атомли фенол, изокумарин, 5 та фенол карбон кислоталар, 17 та флавоноидлар, 2 та ксантон ва 2 та бутиролактонлар ажратиб олинган;
биринчи маротаба спектрал усуллар ва РТТ ёрдамида янги бутиролактоннинг фазовий тузилиш (3С-8-гидроксифенил-4С-(2’’R,3’’S)-2,3,4-тригидроксибутаноил-4С,7’С-пропионат-4,7’,4’-гидроксифенил-3,4-γ-бутиролактон) аниқланган ва бу бирикма чарлезолид деб номланган;
илк бор РТТ усули ёрдамида (3С,4Р,5С,6Р,7С)-3-н-гидроксифенил-5,6,7-тригидроксиоксолан-1,4-олид тузилишига eга бутиролактон савараниннинг барча хирал марказларини конфигурaцияси аниқланган;
олиб борилган тадқиқотлар натижасида илк бор Гераниум Л. туркум ўсимликлари фенол бирикмалари синфига мансуб икки гуруҳ, хусусан ксантонлар ва бутиролактонлар биосинтез қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гераниум сахатиле, Гераниум чарлесии ва Гераниум cоллинум ўсимликларининг фенол бирикмаларини тадқиқ қилиш асосида:
теридаги депигментaция касаллигини даволаш учун воситани олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИАП 07102, 2022 й.). Натижада маҳаллий хом ашёдан дори воситаси яратиш имконини берган;
ажратилган иккита бутиролактонларнинг, саваранин ва чарлезолиднинг РТТ маълумотлари Буyuк Британиянинг халқаро тузилмавий маълумотлар базасида (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam. ac.uk/structures/) рўйхатга олинган ҳамда уларга ССДC ГАРЛОЕ/1895013, УРУYoЙ/2020721 рақамлари берилган. Бу электрон дастурий таъминот ёрдамида маълумотлар базасига киритилган ўхшаш бирикмаларнинг фазовий тузилишларини ва уларнинг потенциал фармакологик фаоллигини аниқлаш имконини берган;
диссертaция тадқиқотининг маълумотлари “Метаболик синдром бузилишларини фармакологик тузатиш учун табиий терпеноидлар, алкалоидлар ва фенол бирикмалар асосида бешта долзарб дори воситаларини яратиш” (2012-2014 йй.) ва “Маҳаллий изопреноидлар ва полифеноллар асосида радиопротектив воситаларни яратиш” (2015-2017 йй.) лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 22 ноябрдаги 4/1255-3264-сон маълумотномаси).