Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматова Гулсанам Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш”, 13.00.01  Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.2.PhD/Ped3404.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Содиқов Ҳамид Махмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотида бўлажак ўқитувчиларни вербал-касбий компетенсияни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш имкониятлари ўз фикрини адекват ифодалаш, вербал, новербал ва паравербал воситаларни таҳлилий моделлаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувларни таълимий мақсадларга ижодий мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш самарадорлиги мантиқий тузилмалар ва илмий абстракцияларни босқичма-босқич оптималлаштириш ҳамда селектив, огоҳлик, самарадорлик, ижодий табиий сезиш мезонларининг валидлиги ва адекватлигини изчил аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш жараёни вербал-касбий компетенсияни ифодаловчи шахснинг интеграл хусусиятлари ва ижодий фикрлаш фаолияти натижаларини олдиндан кўра билишнинг натижадорлигини таъминлаш ҳамда билимларни эгаллаш қобилиятларини ўзаро эффектив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш модели лингвистик, коммуникатив, шахсий ривожланиш компетенсияларини ўзаро нутқий мулоқот давомийлиги ва даражасига кўра интеграциялаш ҳамда ўқув мақсадларига мос оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш имкониятлари ўз фикрини адекват ифодалаш, вербал, новербал ва паравербал воситаларни таҳлилий моделлаштириш ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувларни таълимий мақсадларга ижобий мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ле Франcаис” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9- сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0096 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсиясини такомиллаштиришга шароит яратилган;
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш самарадорлиги мантиқий тузилмалар ва илмий абстракцияларни босқичма-босқич оптималлаштириш ҳамда селектив, огоҳлик, самарадорлик, ижодий табиий сезиш мезонларининг валидлиги ва адекватлигини изчил аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ле Франcаис” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0096 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчининг касбий компетенсиясини ривожлантириш моделини такомиллаштришга шароит яратилган;
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш жараёни вербал-касбий компетенсияни ифодаловчи шахснинг интеграл хусусиятлари ва ижодий фикрлаш фаолияти натижаларини олдиндан кўра билишнинг натижадорлигини таъминлаш ҳамда билимларни эгаллаш, нутқнинг равонлиги ва воқеаликни кўриш қобилиятларини ўзаро эффектив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ле Франcаис” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9- сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0096 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчининг вербал-касбий компетенсиясини интеграл хусусиятлари воситасида такомиллаштриш имкони кенгайтирилган;
олий таълим ташкилотларида бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсияларини такомиллаштириш модели лингвистик, коммуникатив, шахсий ривожланиш компетенсияларини ўзаро нутқий мулоқот давомийлиги ва даражасига кўра интеграциялаш ҳамда ўқув мақсадларига мос оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Ле Франcаис” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи асосида берилган 302-0096 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг вербал-касбий компетенсиясини мотивацион компонентларини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish