Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаева Гулнора Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
          Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш”, 13.00.07 - Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
         Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped3070.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мустафақулов Асатулла Асрорович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш имкониятлари рефлексив муносабатлар натижадорлигини оширишга қаратилган ташкилотчилик сифатларининг моҳиятини ахборот-конструктив технологияларга кўра ташкил этиш  ҳамда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик инфратузилмасини интенсив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш жараёни субъект-субъект ижодий ҳамкорлигининг дидактик имкониятларидан рационал фойдаланишга йўналтирилган интеграллашган-продуктив ҳамда ижодий-рефлексив жараёнларнинг таълим мақсадларига адаптив мослаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш модели аксиологик, гносеологик ва технологик компонентларнинг интегратив интеграциясини таъминлаш,  ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шартларни мулоқот жараёнлари билан фронтал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш самарадорлиги бошқарув малакаси ва маҳоратини оширишга қаратилган дидактик мазмунини ривожлантириш ҳамда истиқболли таълимий вазифаларга мос амалий ҳаракатлар педагогик релаксацияни шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш имкониятлари рефлексив муносабатлар натижадорлигини оширишга қаратилган ташкилотчилик сифатларининг моҳиятини ахборот-конструктив технологияларга кўра ташкил этиш  ҳамда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик инфратузилмасини интесив ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика унивеситетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2060/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак тарбиячилар бошқарув маданиятининг рефлексив муносабатлар натижадорлигини оширишга имкон яратилган;
бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш жараёни субъект-субъект ижодий ҳамкорлигининг дидактик имкониятларидан рационал фойдаланишга йўналтирилган интеграллашган-продуктив ҳамда ижодий-рефлексив жараёнларнинг таълим мақсадларига адаптив мослаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика унивеситетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2060/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантиришда кластерли ёндашувнинг дидактик имкониятлари оширилган;
кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш модели аксиологик, гносеологик ва технологик компонентларнинг интегратив интеграциясини таъминлаш,  ижтимоий-мослашув, ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шартларни мулоқот жараёнлари билан фронтал интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика унивеситетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2060/04-сон далолатномаси). Натижада кластерли ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш самарадорлиги бошқарув малакаси ва маҳоратини оширишга қаратилган дидактик мазмунини ривожлантириш ҳамда истиқболли таълимий вазифаларга мос амалий ҳаракатлар педагогик релаксацияни шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика унивеситетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2060/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларнинг бошқарув маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish