Sayt test rejimida ishlamoqda

Мақсудов Бунёджон Абдусамат ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг муаммоли активларини қисқартириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2769
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одил Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон тижорат банкларида муаммоли активлар ҳажмини қисқартиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг қониқарсиз ва шубҳали сифатида таснифланган активларини баланс қийматидан 10-15 фоиз паст даражада ундириш орқали муаммоли активларни қисқартириш таклиф этилган;
муддати 3 йил ва ундан ортиқ муддатдан буён ундирилмай келинаётган кредитлар бўйича банк балансига олинган гаровни асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови суммасини қоплаш нархларида сотиш таклиф этилган;
банк балансида 2 йилдан ортиқ муддатда фойдаланмасдан турган кўчмас мулкларни баланс қолдиқ қийматида сотиш орқали муаммоли активларни 5 фоизгача қисқартириш асосланган;
тижорат банклари активлари таркибида юқори ликвидли қимматли қоғозлар улушини 10 фоизга ошириш асосида муаммоли активлар салмоғини 5 фоизга қисқартириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Тижорат банкларининг муаммоли активлари ҳажмини қисқартириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг қониқарсиз ва шубҳали сифатида таснифланган активларини баланс қийматидан 10-15 фоиз паст даражада ундириш орқали муаммоли активларни қисқартириш таклифи «Ипотека-банк» АТИБнинг бошқарув кенгаши қарори билан 2022 йилдаги кредит сиёсатида фойдланилган («Ипотека-банк» АТИБнинг 2023 йил 7 февралдаги 17-1/1415-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг муаммоли кредитлари ҳажмини 2023 йил 10 январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 15 фоизга камайтириш имкониятини берган;
муддати 3 йил ва ундан ортиқ муддатдан буён ундирилмай келинаётган кредитлар бўйича банк балансига олинган гаровни асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови суммасини қоплаш нархларида сотиш таклифи «Ипотека-банк» АТИБнинг 2022 йилдаги кредит сиёсатида ўз аксини топган («Ипотека-банк» АТИБ нинг 2023 йил 7 февралдаги 17-1/1415-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг муаммоли активлари ҳажмини 2023 йил 10 январ ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 10 фоизга қисқартиришга эришилган;
банк балансида 2 йилдан ортиқ муддатда фойдаланмасдан турган кўчмас мулкларни баланс қолдиқ қийматида сотиш орқали муаммоли активларни 5 фоизгача қисқартириш таклифи «Ипотека-банк» АТИБнинг бошқарув кенгаши қарори билан 2022 йилдаги кредит сиёсатида ўз аксини топган («Ипотека-банк» АТИБ нинг 2023 йил 7 февралдаги 17-1/1415-сонли маълумотномаси).Натижада, банкнинг муаммоли активларини 2023 йил 10 январ ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 10 фоизга қисқартириш имкониятини берган;
тижорат банклари активлари таркибида юқори ликвидли қимматли қоғозлар улушини 10 фоизга ошириш асосида муаммоли активлар салмоғини 5 фоизга қисқартириш таклифи «Ипотека-банк» АТИБнинг бошқарув кенгаши қарори билан 2022 йилдаги кредит сиёсатида фойдаланилган («Ипотека-банк» АТИБ нинг 2023 йил 7 февралдаги 17-1/1415-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг муаммоли активларнинг ҳажми 2023 йил 10 январ ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5 фоизга қисқартиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish