Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметов Даврон Иброгимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Кичик бизнес субектларини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг эконометрик моделлари (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.PhD/Iqt2938.
Илмий раҳбар: Байханов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзанов Бердак Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субектларини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, унинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда уни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий-эконометрик моделларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти асосий капиталига ўзлаштирилган инвестиция (Y_AKI=(〖X_1〗^3.35*X_2^0.98*X_3^0.36*X_4^0.81)/e^34.55614 ), кичик бизнес субектларига ўзлаштирилган хорижий инвестициялар (Y_X=(〖X_1〗^3.35*X_2^0.98*X_3^0.36*X_4^0.81)/e^26.84367 ) ва тўгʻридан-тўгʻри хорижий инвестиция ҳажмининг ўзгаришини (Y_t=(〖X_1〗^0.5*X_2^1.1*X_3^0.94)/(X_4^0.3*e^13.4472 )) ифода этувчи адекват моделлари таклиф этилган;
кичик бизнес субектларида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни янада ривожлантириш йўналишларини кенгайтириш мақсадида кичик бизнес субектларида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг институтсионал ва ташкилий модели таклиф этилган;
кичик бизнес субектларига хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестицияларнинг интеграл баҳосини олишга имкон берувчи баҳолаш усули таклиф этилиб, ҳудудий инвестиция хавфсизлиги ҳолатининг кўрсаткичлари ва чегара (17,5<А≤35; 3,5<Иаф≤6; 9,5<И+ЙИМ≤20; 4,5<ТТХИЙИМ↑≤10; 20<АКИТТХИУ<30) қийматлари таклиф этилган;
Хоразм вилоятида кичик бизнес субектларини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишнинг 2023-2028-йилларга мўжалланган кўп омилли прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти кичик бизнес субектларини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилишни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорий этилди:
Хоразм вилояти асосий капиталига ўзлаштирилган инвестиция (Y_AKI=(〖X_1〗^3.35*X_2^0.98*X_3^0.36*X_4^0.81)/e^34.55614 ), кичик бизнес субектларига ўзлаштирилган хорижий инвестициялар (Y_X=(〖X_1〗^3.35*X_2^0.98*X_3^0.36*X_4^0.81)/e^26.84367 ) ва тўгʻридан-тўгʻри хорижий инвестиция ҳажмининг ўзгаришини (Y_t=(〖X_1〗^0.5*X_2^1.1*X_3^0.94)/(X_4^0.3*e^13.4472 )) ифода этувчи адекват моделларнинг натижалари бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 06-апрелдаги  “Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ ва Янгибозор туманларида тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 113-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июндаги №04-10/2651-сон маʼлумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши Хоразм вилояти асосий капиталига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг ўзгаришига таʼсир этувчи омилларни 1,0 фоизга ошириш ҳисобидан 76,1 млрд.сўмга, хорижий инвестиция ҳажми 30,6 млрд.сўмга ва тўгʻридан-тўгʻри хорижий инвестиция ҳажми 5,2 млрд.сўмга қўшимча ошишига эришилди;
кичик бизнес субектларида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни янада ривожлантириш йўналишларини аниқлаш мақсадида такомиллаштирилган кичик бизнес субектларида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг институтсионал-ташкилий модели бўйича берилган илмий таклифлари Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 06-апрелдаги  “Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ ва Янгибозор туманларида тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 113-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июндаги №04-10/2651-сон маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклиф Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субектларида инвестициядан фойдаланиш самарадорлиги қўшимча 11,3 фоиз ошишига имконият яратди;
кичик бизнес субектларига хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестицияларнинг интеграл баҳосини олишга имкон берувчи баҳолаш усули таклиф этилиб, ҳудудий инвестиция хавфсизлиги ҳолатининг кўрсаткичлари ва чегара (17,5<А≤35; 3,5<Иаф≤6; 9,5<И+ЙИМ≤20; 4,5<ТТХИЙИМ↑≤10; 20<АКИТТХИУ<30) қийматлари бўйича таклиф ва тавсиялари Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 06-апрелдаги  “Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ ва Янгибозор туманларида тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 113-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июндаги №04-10/2651-сон маʼлумотномаси). Бу илмий таклиф асосида Хоразм вилояти туманлари учун "Корхоналарнинг операцион фаолияти рентабеллиги” кўрсаткичининг ўртача огʻирликдаги чегаравий қиймати камида 3% бўлиши аниқланди.
Хоразм вилоятида кичик бизнес субектларини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишнинг 2023-2028-йилларга мўжалланган кўп омилли прогнози натижалари бўйича таклиф ва тавсиялари Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 06-апрелдаги  “Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ ва Янгибозор туманларида тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 113-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 15-июндаги №04-10/2651-сон маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклиф натижаларидан “Хоразм вилоятини 2022-2026-йилларда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш” консепсиясини иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида келтирилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш режасини тузишда фойдаланилган.

 


 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish