Ибрагимова Мавлуда Рўзметовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қатор металл никотинатларининг турли амидли координацион бирикмаларини синтез ва таҳлил қилиш», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/К51.
Илмий раҳбар: Азизов Тохир Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қатор металлар никотинатларининг айрим амидлар билан координацион бирикмаларини синтез қилишдан ҳамда олинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Mg, Ca, Mn(II), Со (II),Ni (II), Cu (II) ва Zn никотинатларининг ацетамид, карбамид, тиокарбамид, никотинамид билан 48 та янги аралашамидли координацион бирикмалари синтез қилинган, олинган комплекс бирикмаларнинг таркиби ва индивидуаллиги аниқланган;
янги комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари комплекс ҳосил қилувчининг табиатига, органик лигандларнинг координацияланиш усулига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Mn(II), Со (II),Ni (II), Cu (II) комплекс бирикмаларнинг геометрик конфигурацияси бузилган октаэдр шаклида бўлиши исботланган;
қишлоқ хўжалиги экинларини ўстирувчи ва ҳосилдорликни оширувчи самарали стимуляторлар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Макро ва микрометаллар никотинатларининг координацион бирикмаларини синтез ва таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
СаH·K·TК стимуляторининг биологик фаоллиги Самарқанд селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-текшириш институти майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 апрелдаги 02/23-1256-сон маълумотномаси). Натижада стимулятори СаH·K·TК билан ишлов берилган чигитнинг униб чиқиши муддати 3–5 кунга, пахтанинг очилиш муддати 7–10 кунга қисқарган ва ҳосилдорлик 20–30 % ошиш имконини берган;
янги синтез қилинган стимуляторнинг биологик фаоллиги Самарқанд селекция, уруғчилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-текшириш институти майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 апрелдаги 02/23-1256-сон маълумотномаси). Натижада пахтанинг сифатини ва ҳосилдорлигини 1,2 баробар ошириш имконини берган;
синтез қилинган координацион бирикмалардан ОТ-Ф7-48 рақамли «Полимер материаллар сиртига иммобиланган металлар нанозаррачаларининг фазавий ўзгаришлари механизмини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида реагент сифатида оғир металл ионларини анализ қилишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 18 октябрдаги ФТА-02-11/908-сон маълумотномаси). Комплекс бирикмаларни толали полимер материалларга иммобиллаш орқали атроф-муҳит объектларидаги оғир, заҳарли металларни сорбцион спектроскопик аниқлаш имконини берган.