Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмуратов Шавкат Нарпулатовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳит билан ўзаро таъсирда бўлган  қовушқоқ эластик сферик жисмнинг чизиқли тебранишларининг хусусиятлари”, 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси  (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/FM464
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович  физика-математика фанлари доктори профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ибрахим Мирзаев физика-математика фанлари доктори, профессор; Мавлонов Тўлқин Мавлонович техника  фанлари доктори,  профессор;
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти тавсия этилсин.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - қовушқоқ-эластик муҳитда жойлашган деформацияланувчи сферик жисмнинг хос тебранишларини ва тушувчи ташқи тўлқин таъсиридаги сферик жисмда, ҳамда қовушқоқ-эластик муҳитда ҳосил бўладиган кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашга қаратилган ҳисоблаш методикаси, алгоритми ва дастурини ишлаб чиқиш, аналитик ва сонли ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовушқоқ-эластик муҳит билан ўзаро таъсирда бўлган деформацияланувчан сферик жисмнинг хос сўнувчи тебранишларини чексизликда тўлқин ютилишини Зоммерфелд шартлари асосида аниқлаш методикаси ва алгоритми математик физика тенгламаларининг комплекс арифметикага асосланган Бессел ва Ҳанкел функсиялари орқали ишлаб чиқилган;
деформацияланувчан сферик жисмда гармоник юкланиш таъсирида ҳосил бўладиган кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини қовушқоқликни Ржаницин-Колтунов ядросидан фойдаланиб тебранишлар амплитудасининг 8-10% гача камайиши топилган;
сферик жисмнинг кучланишлардан озод бўлган ички сиртида контур кучланишларини бошқа кучланишлар компоненталаридан катта бўлиши, контактда эса уринма кучланишларнинг максимал қийматга эга  бўлиши дисперсион тенглама илдизлари сонли таҳлилидан аниқланган;
сферик жисмнинг эркин сиртидаги бўйлама тўлқин таъсиридаги контур кучланишлар, кўндаланг тўлқин таъсиридаги кучланишлардан 18%  ко'п бўлиши олинган сонли натижаларга  асосланиб аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги динамик кучлар таъсирида эластик ва қовушқоқ-эластик муҳитда жойлашган деформацияланувчи сферик жисмнинг динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш усуллари, тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
сферик координаталар системасида олинган интегро-дифференциал тенгламалардан комплекс коеффициентли дифференциал тенглама олиш методикасидан ва даврий ташқи кучлар таъсирида олинган аналитик ечимларни классик ядролар учун олинган ечимлар билан солиштирма баҳо бериш учун Бухоро Муҳандислик - технология институти илмий техника дастурлари доирасида 2017-2020-йилларда бажарилган Ф4-02 - “Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (2023- йил 13- апрелдаги № 22 - сонли маълумотнома). Натижада эластик ҳамда қовушқоқ-эластик муҳитда тебранишларнинг амплитудаларига солиштирма баҳолаш имконини берган;
хос сон ва тебраниш формаларни топиш алгоритмдан Тошкент кимё - технология институтда 2016-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (2023- йил 13- январдаги 1/04-60 - сонли маълумотнома). Натижада эластик ҳамда қовушқоқ-эластик суюқлик оқувчи қувурлар тебранишининг резонанс частоталарини топиш ва баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish