Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Ином Даниярович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сепаратор-тозалагич қурилмасининг қозиқли барабани конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3575
Илмий раҳбар: Максудов Равшан Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти ва Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Саримсақов Олимжон Шарипжонович, техника фанлари доктори, профессор (05.06.02), Мўминов Мансурбек Раҳимович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) катта илмий ходим (05.02.03).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарасини ошириш учун сепаратор-тозалагичнинг қозиқли барабанларнинг конструктив параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан ҳаво транспорт тизимида самарали тозалаш жараёнини таъминловчи такомиллаштирилган сепаратор-тозалагичга қозиқли-планкали барабан ўрнатиш орқали конструксияси ишлаб чиқилган;
ҳар бир сексиядаги ифлос аралашмаларининг массаси ва уларнинг тозалаш зонасига кирадиган массанинг ҳар хил қийматларидаги умумий миқдорини Эйлер тенгламаси орқали ҳисоблаш формуласи аниқланган;
сепаратор-тозалагични планкали барабандаги пахта бўлакларидан ажралиб чиқадиган ифлосликлар А.Г. Севостянов модели орқали майда ифлосликларни ажралиши натижасида тола массасининг камайиши ҳисобига пахта тезлиги ва массасинининг турли хил қийматлардаги ҳаракат тенгламалари ишлаб чиқилган;
сепаратор-тозалагичининг такомиллаштирилган ишчи органли машинасини конструктив параметрлари ва технологик иш режимлари тозалаш барабанига ўрнатилган планкаларнинг ўққа нисбатан туриш бурчаги, планка учи билан тўрли юза оралиқ масофаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
такомиллаштирилган сепаратор-тозалагич Жиззах вилояти Пахтакор тумани "Силверлеафе" МЧЖ ҚК кластерининг пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлари уюшмаси 02/22-341-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаво транспорт тизимида пахтани тозалаш учун ўрнатилган сепаратор-тозалагичнинг такомиллаштирилган намунасининг И-саноат навли қўл терими пахталарини тозалашда 7,9 % га юқори, ИИ-саноат навли машина терими пахталарни тозалашда 9,6 % га юқори бўлишга, нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдори 1.1-1.2% га камайиши ҳисобига, қайта ишланган пахтадан олинган тола сифатининг яхшиланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish