Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Ботирали Тошбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt 1120.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдурахим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Баҳодир Ботирович, иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”- Миллий тадқиқот университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва ички аудитини самарали ташкил этиш ва уларнинг услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бўйича билвосита харажатларни тегишли коеффициентларни татбиқ этган ҳолда тақсимлашнинг афзаллиги ва тартиби асосланган;
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатларни ҳисобга олишда 262.1-1-“Қўшимча пулли таълим хизматлари харажатлари”, 262.2-1-“Қўшимча таълим хизматлари реализацияси (сотилиши)”, 262.3-1-“Тўлов қилиниши керак бўлган таълим хизматлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”, 251-1-“Ўқув муассасаларида таълим олиш учун бадаллар”, 252-1-“Таълим олиш учун ҳисоб-китоблар” субсчётларини қўллаш асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини такомиллаштириш таклифи асосланган;
бюджет ташкилотларида илк марта ички аудит тизимига алоҳида мақом бериш орқали мустақил ички аудит бўлимини ташкил этиш ва тартибга солиш, муассасалар таркибий тузилмасини қайта тузиш орқали ички аудит самарадорлигини ошириш асосланган;
ички аудит бўлими фаолиятига оид “Бюджет ташкилотларида ички аудитни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомни ишлаб чиқиш асосида ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси таркибий тузилмасини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва ички аудитини самарали ташкил этиш ва уларнинг услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
бюджет ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бўйича билвосита харажатларни тегишли коеффициентларни татбиқ этган ҳолда тақсимлашнинг афзаллиги ва тартибидан  фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси” Қарорида белгиланган “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 04/21-03-32/278-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлар ишлаб топиш турлари ва манбаларини кенгайтиришни хорижий тажрибалар асосида жорий қилиш юзасидан тавсиялар берилишида ҳамда ОТМларнинг устав фаолиятларини белгилаб олишига хизмат қилган;
бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатларни ҳисобга олишда 262.1-1-“Қўшимча пулли таълим хизматлари харажатлари”, 262.2-1-“Қўшимча таълим хизматлари реализацияси (сотилиши)”, 262.3-1-“Тўлов қилиниши керак бўлган таълим хизматлари бўйича буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”, 251-1-“Ўқув муассасаларида таълим олиш учун бадаллар”, 252-1-“Таълим олиш учун ҳисоб-китоблар” субсчётларини қўллаш асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарорига 2-илова - “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси”нинг “Бюджетнинг самарадорлик ва натижадорликка қараб йўналтирилганлигини ошириш” номли 3-боби ва “Бюджет устуворлигини таъминлаш” номли 10-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 10 мартаги 04/21-03-32/278-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф бюджетдан ташқари маблағлар устидан назоратни кучайтириш ва муассасанинг барча маблағларини умумлаштириш тенденсиясини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойда ҳисобидан қилинган харажатларни акс эттиришнинг таклиф этилган варианти балансни фарқловчи белгиларсиз тузишга ўтишнинг оралиқ босқичи бўлиб хизмат қилиб, бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини юритишга оид амалдаги қонунчилик ва меъёрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган;
бюджет ташкилотларида илк марта ички аудит тизимига алоҳида мақом бериш орқали мустақил ички аудит бўлимини ташкил этиш ва тартибга солиш, муассасалар таркибий тузилмасини қайта тузиш орқали ички аудит самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сон қарорига 2-илова “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси”нинг “Ички назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш” номли 16-бобида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан режа ва тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 04/21-03-32/278-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида бюджет муассасаларида халқаро тажрибалар асосида ички аудит тизимига алоҳида мақом бериш ва ички аудит бўлимини алоҳида ташкил этиш, уни тартибга солиш, олий таълим муассасалари таркибий тузилмасини қайта тузиш, оператив бошқарув қарорларини қабул қилишида ички аудитнинг ўрни ва аҳамияти, бошқарув ва юқори ташкилот назорати ҳамда Васийлик кенгаши фаолиятлари белгилаб берилиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қилган;
ички аудит бўлими фаолиятига оид “Бюджет ташкилотларида ички аудитни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомни ишлаб чиқиш асосида ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси таркибий тузилмасини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 04/21-03-32/278-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида бюджет муассасаларида ички аудит хизмати мустақиллигини таъминлаш, ички аудит бўлимининг харажатлари таркиби ва уни самарали молиялаштириш, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ички аудит ўтказишни ишлаб чиқилган ички меъёрий хужжатлар билан ташкилий-хуқуқий томондан тартибга солиш белгилаб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish