Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Чарос Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг чакана кредитлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2443
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.И.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Уткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация ёʼналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг чакана кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун чакана кредит бўйича ойлик тўловлар миқдори якка тартибдаги тадбиркорнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига келадиган ўртача ойлик тушумлар умумий ҳажмининг 10 фоиздан ошмаслигидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилган;
чакана кредит маҳсулотини ажратиш маъқуллаш ёки рад этиш истеъмол кредити бўйича 5 иш куни ичида, микроқарз ва овердрафт бўйича 3 иш куни ичида амалга ошириш таклиф этилган;
чакана кредитлар бўйича муддати ўтган суммалар пайдо бўлганда қарз олувчи банкка муддати ўтказиб юборилган тўловнинг ҳар бир куни учун 0,15 фоиз, аммо муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорида жарима тўлаш таклиф этилган;
қарз олувчининг охирги 12 ой давомида тўлиқ узлюксиз меҳнат фаолияти мавжуд бўлмаганда, овердрафт лимити қарз олувчининг камида 3 ойлик узлюксиз меҳнат фаолияти давомидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгилаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банкларининг чакана кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун чакана кредит бўйича ойлик тўловлар миқдори якка тартибдаги тадбиркорнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига келадиган ўртача ойлик тушумлар умумий ҳажмининг 10 фоиздан ошмаслигидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклифи акциядорлик тижорат банки «АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК»нинг 2022 йилга мўлжалланган Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК” акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 31-мартдаги №1081/02/03-16-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг 2022 йил учун ишлаб чиқилган кредит сиёсати янада такомиллаштирилган ҳамда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун ажратилган чакана кредитлар ҳажми 20 фоизга ошган;
чакана кредит маҳсулотини ажратиш маъқуллаш ёки рад этиш истеъмол кредити бўйича 5 иш куни ичида, микроқарз ва овердрафт бўйича 3 иш куни ичида амалга ошириш таклифи «АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК» Бошқарувининг 2022 йил 17 майдаги 60/2-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахсларга чакана кредит маҳсулотларини ажратиш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК” акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 31-мартдаги №1081/02/03-16-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг чакана кредит маҳсулотлари сони ва сифати ошган, 2022 йил давомида ажратилган чакана кредитлар миқдори 143,96 млрд сўмни ташкил этган;
чакана кредитлар бўйича муддати ўтган суммалар пайдо бўлганда қарз олувчи банкка муддати ўтказиб юборилган тўловнинг ҳар бир куни учун 0,15 фоиз, аммо муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорида жарима тўлаш таклифи таклиф акциядорлик тижорат банки «АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК» Бошқарувининг 2022 йил 17 майдаги 60/2-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахсларга чакана кредит маҳсулотларини ажратиш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК” акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 31-мартдаги №1081/02/03-16-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг сўндирилган кредитлар ҳажми 119820,27 млн сўмни ташкил этган, банкнинг чакана кредитлар бўйича муаммоли кредитларининг улуши жами кредит портфелида 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 0,07 фоизга ёки 318,6 млн сўмга камайишга эришилган;
қарз олувчининг охирги 12 ой давомида тўлиқ узлюксиз меҳнат фаолияти мавжуд бўлмаганда, овердрафт лимити қарз олувчининг камида 3 ойлик узлюксиз меҳнат фаолияти давомидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгилаш таклифи акциядорлик тижорат банки «АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК» Бошқарувининг 2022 йил 17 майдаги 60/2-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахсларга чакана кредит маҳсулотларини ажратиш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“АСИА АЛЛИАНCЕ БАНК” акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 31-мартдаги №1081/02/03-16-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йил давомида чакана кредитлар қолдиғи 97,4 млрд сўмга ошиб, 2023 йил ҳолатига чакана кредит портфели 708,88 млрд сўмни ташкил этган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish