Sayt test rejimida ishlamoqda

Балташев Журсинбай Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоғистон Республикасида қорамолчиликни ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш йўналишлари”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt.1541
Илмий раҳбар: Хакимов Рашид, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.И.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Гайрат Аблақулович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида қарамолчиликни ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш  юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чорвачиликда иқтисодий самарадорликка эришишда натурал ва қиймат самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда деҳқон хўжалиги фаолиятининг хусусий самарадорлик кўрсаткичларини “маҳсулот сифат ўзгаришларини”ни инобатга олиш орқали баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
Қўнғирот, Бўзатов, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманларида “ақлли сутчилик қаромолчилик мажмуа”ларини ташкил этиш, шунингдек, эркак бузоқларни сотиб оладиган махсус боқишга мўлжалланган “ақлли бўрдоқичилик ферма”ларини ташкил этиш ҳамда “зотли гунажин” фермаларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
туманлар, вилоят ва республикада ветеринария қўмитаси таркибида фаолият юритувчи “Рақамли чорвачиликни қўллаб-қувватлаш инновацион бўлим”ини очиш ва уни молиялаштириш асослари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси қаромолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаромолчилик  тармоғини ривожлантириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича  ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
чорвачиликда иқтисодий самарадорликка эришишда натурал ва қиймат самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда деҳқон хўжалиги фаолиятининг хусусий самарадорлик кўрсаткичларини “маҳсулот сифат ўзгаришлари”ни инобатга олиш орқали ишлаб чиқилган баҳолаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 12- октябрдаги 03/016-2901-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик маҳсулотларининг аниқ натурал ва қиймат кўрсаткичларини уй хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлари ҳам ҳисобланилган. Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида янги қорамол зотларини келтириш ва уларни кўпайтириш орқали гўшт ва сут маҳсулотларининг 25 % га ошишига эришилган;
Қўнғирот, Бўзатов, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманларида “ақлли сутчилик қаромолчилик мажмуа”ларини ташкил этиш, шунингдек, эркак бузоқларни сотиб оладиган махсус боқишга мўлжалланган “ақлли бўрдоқичилик ферма”ларини ташкил этиш ҳамда “зотли гунажин” фермаларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 12-октябрдаги 03/016-2901-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида Тахтакўпир, Мўйноқ, Бўзатов, Тўрткўл туманларида чорвачилик тармоғи хўжаликлари учун ветеринария хизматларини кўрсатиш марказлари очилган ҳамда уларда қорамол касалликлари 35 % га камайган;
Туманлар, вилоят ва республикада ветеринария қўмитаси таркибида фаолият юритувчи “Рақамли чорвачиликни қўллаб-қувватлаш инновацион бўлим”ини очиш ва уни молиялаштириш асослари бўйича ишлаб чиқилган таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 12-октябрдаги 03/016-2901-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида вазирлик ҳузурида инновациялар бўлими ташкил қилинган ва илмий ва стартап лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш ва уларни фермер хўжаликларида, хусусан, чорвачилик хўжаликларида фойдаланишига эришилмоқда;
Қорақалпоғистон Республикаси қаромолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2025-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иш фаолиятида фойдаланиш учун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 12-октябрдаги 03/016-2901-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик маҳсулотлари 2021-йилдаги 6021386,0 млн. сўмдан прогноз даврида 2025-йилга келиб, 12413310,8 млн. сўмни ташкил этиши, бу кўрсаткичнинг 2021-йилга нисбатан абсолют ўсиши 6391924,8 млн. сўмни, ёки нисбий ўсиш 48,5 фоизни ташкил этиши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish