Sayt test rejimida ishlamoqda

Фокин Иван Викторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп сонли қовурғалар синган беморларда оғриқсизлантириш усулларини такомиллаштириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib1057.
Илмий раҳбар: Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Газиев Зоир Тоирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: И. П. Павлов номидаги Санкт-Петербург Биринчи давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультратовуш назорати остида тананинг орқа қисмини тўғриловчи фасциал силлиқ мушакларда узайтирилган блокадаларни қўллаш йўли билан кўп сонли қовурғалар синган беморларни оғриқсизлантириш самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контрастлаштирилган компьютер томографияси маълумотлари бўйича маҳаллий анестетикларни тарқалиш даражаси билан қиёсланганда, тананинг орқа қисми фасциал силлиқ мушакларини блокадасидан кейин оғриқ сезгисини пасайиш чегарасининг ўзаро алоқаси асосланган;
ташқи нафас вазифаси, гемодинамик кўрсаткичлар, артериал қон газ таркиби маълумотлари, оғриқнинг рақамли рейтинг шкаласи ва истеъмол қилинадиган наркотик анальгетикларнинг умумий миқдори асосида наркотик анальгетиклар ва стеройд бўлмаган яллиғланишга қарши дорилардан фойдаланиш билан стандарт оғриқсизлантириш билан солиштириш бўйича ультратовуш назорати остида тананинг орқа қисми фасциал силлиқ мушакларининг узайтирилган блокадасини қўллаш билан кўп сонли қовурғалари синиши бўлган беморларни оғриқсизлантиришни хавфсизлиги исботланган;
кўп сонли қовурғалар синиши бўлган беморларда оғриқсизлантиришни стандарт усулда ўтказилган ультратовушли назоратда тананинг орқа қисми фасциал силлиқ мушакларини узайтирилган блокадасини қўллаш натижасида ўпканинг сунъий вентиляцияси давомийлигини қисқариши исботланган;
ультратовушли назорат остида тананинг орқа қисми фасциал силлиқ мушакларини узайтирилган блокадасини қўллаш натижасида беморларни жонлантириш бўлими ва шифохонада бўлиш муддатларини камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатининг ошиши тартиби исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
 Кўп сонли қовурғалар синган беморларда оғриқсизлантириш усулларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
контрастли компютер томографияси маълумотларига асосланиб, тик турувчи ўмуртқа мушакнинг фасциал блокадасидан сўнг локал анестетикнинг тарқалишини ўрганиш юқоридаги блокадани амалга оширишда локал анестетикнинг таъсир қилиш механизмини тушуниш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоятли филиали бўйича 25.02.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали бўйича 15.03.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Контрастли компютер томографияси маълумотларига асосланиб, орқа томонни тўғрилайдиган мушакнинг фасциал блокадасидан сўнг маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситанинг тарқалишини ўрганиш маҳаллий оғриқсизлантиришнинг бошқа турдаги минтақавий анестезикаларда таъсир қилиш механизми бўйича кейинги илмий тадқиқотлар учун асос бўлади, тананинг регионар нервлар блокадаси, кўкрак қафаси ва қўл-оёқ тизими регионар блокадарнинг ривожланишига асос бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қўлланиладиган локал анестетикнинг умумий ҳажмини камайтириш ҳисобига ҳар бир беморга ўртача ҳисобда 15 236 сўм иқтисод қилинди, унинг минимал ҳажми контрастли компютер томографияси жараёнида битта шикастланган қовурғани блокировка қилиш учун ҳисобланади. Хулоса: Компютер томографияси маълумотларига кўра локал анестетикнинг тарқалишини ўрганиш маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситанинг тарқалиш йўналишини тушунишга имкон берди ва барча шикастланган қовурғаларнинг локал огрикизлантириш  ва анестетикнинг бир текис тақсимлаш учун игна инъекция нуқтасини, шунингдек минимал талаб қилинадиган ҳажмни аниқлади. Битта шикастланган қовурғани блокировка қилиш учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита хажмини танлаш ўз навбатида ҳар бир бемор учун 15 236 сўмни тежаш имконини беради. Фокин Иван Викторовичнинг «Кўп сонли қовурғалар синишидаги оғриқсизлантиришда тананинг орқа қисми мушаклари фасциал юзаси блокадаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2021 йил 9 августдаги 03-02/1686-сонли хат юборилган.
мультимодал аналгезия схемасида ультратовуш назорати остида тананинг орқа қисми тўғриловчи мушакнинг узоқ муддатли фасциал блокадасини амалга ошириш кўплаб қовурғалар синиши бўлган беморларда оғриқни йўқотишнинг самарали ва хавфсиз усули ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоятли филиали бўйича 25.02.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали бўйича 15.03.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф етилаётган анестезия усулининг назарий асосларини анестезиология-реанимация ва шошилинч тиббий ёрдам клиник ординаторлари ва курсантларининг қовурғаларининг кўп синиши билан оғриган беморларга оғриқсизлантириш тактикаси ва усулларини танлаш бўйича ўқув жараёнига киритилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморларда нозокомиал пневмония билан касалланиш ҳолатлари 40 фоизга, наркотик аналгетиклар истеъмоли еса 40 % камайиши ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 45 050 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Кўп сонли қовурғалар синиши бўлган беморларда мултимодал огриксизлантириш схемасига ултратовуш назорати остида орқа қисми тўғриловчи мушакнинг узоқмуддатли блокадасини киритиш нозокомиал пневмониянинг пайдо бўлишини 40 % га камайтиради ва наркотик аналгетикларни истеъмол қилишни 40 % га камайтиради, бу эса ўз навбатида ҳар бир бемор учун 45 050 сўмни тежаш имконини беради. Фокин Иван Викторовичнинг «Кўп сонли қовурғалар синишидаги оғриқсизлантиришда тананинг орқа қисми мушаклари фасциал юзаси блокадаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2021 йил 9 августдаги 03-02/1686-сонли хат юборилган.
кўп қовурға синиши бўлган ва узоқ вақт механик сунъий нафас олиш билан кечадиган беморларда тананинг орқа қисми фасциал силлиқ мушакларини узайтирилган блокадасини қўллаш натижасида фойдаланиш яхшиланган аналгезия ва нафас олиш механикаси билан гемодинамик параметрларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлади, бу эса ўз навбатида сунъий нафас олиш муддатини  қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоятли филиали бўйича 25.02.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали бўйича 15.03.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Таклиф етилаётган оғриқсизлантириш усулининг назарий асослари анестезиология, реанимация ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги клиник ординаторлар ва курсантларнинг ўқув жараёнига, кўп қовурға синиши билан оғриган беморларга жарроҳлик ва узоқ механик вентиляция қилинган беморларга оғриқсизлантириш тактикаси ва усулларини танлаш бўйича киритган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кўп қовурға синган беморларда ўпкани сунъий вентиляция қилиш муддатини қисқартириши, механик вентиляцияда беморни аналгоседация қилиш учун дори воситалари нархини пасайиши ва беморларда аппарат билан боғлиқ асоратларни даволаш харажатларини камайиши ҳисобига ҳар бир беморга ўртача 56 300 минг сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Кўп сонли қовурғалар синиши билан оғриган беморларда ултратовуш назорати остида орқа қисмини тўғрилайдиган мушакнинг узоқ муддатли блокадасини мултимодал огриксизлантириш схемасига киритиш узоқ муддатли механик вентиляция давомийлигини 50 % қисқартиради ва ҳар бир бемор учун 56300 сўмни тежайди. Фокин Иван Викторовичнинг «Кўп сонли қовурғалар синишидаги оғриқсизлантиришда тананинг орқа қисми мушаклари фасциал юзаси блокадаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази2021 йил 9 августдаги 03-02/1686-сонли хат юборилган.
кўп сонли қовурғалар синиши бўлган беморларда мултимодал аналгезиянинг асоси сифатида тананинг орқа қисми фасциал силлиқ мушакларини узайтирилган блокадасини фойдаланиши бундай беморларни даволашга ижобий таъсир кўрсатади, бу беморларнинг касалхонада ва интенсив терапия бўлимида ётқизиш давомийлигини қисқартиришда намоён бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоятли филиали бўйича 25.02.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали бўйича 15.03.2022 йилдаги амалиётга жорий қилиш акти билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги  зқуйидагилардан иборат: Таклиф етилаётган анестезия ва аналгезия  усулининг назарий асосларини анестезиология-реанимация ва шошилинч тиббий ёрдам клиник ординаторлари ва курсантларининг қовурғаларининг кўп синиши билан оғриган беморларга оғриқсизлантириш тактикаси ва усулларини танлаш бўйича ўқув жараёнига киритилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволаниш харажатларини камайтириш ва беморнинг шифохонада ётиш муддатини 4 кунга қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 76  828 сўм маблағ иқтисод қилинди. Хулоса: Кўп сонли қовурға синиши билан оғриган беморларга мултимодал беҳушлик схемасига ултратовуш назорати остида орқа қисмини тўғрилайдиган мушакнинг узоқ муддатли блокадасини киритиш беморнинг касалхонада қолиш муддатини 4 кунга қисқартиради, бу эса ўз навбатида ҳар бир бемор учун 76 828 сўмни тежайди. Фокин Иван Викторовичнинг «Кўп сонли қовурғалар синишидаги оғриқсизлантиришда тананинг орқа қисми мушаклари фасциал юзаси блокадаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 2021 йил 9 августдаги 03-02/1686-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish