Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушмуродов Фаррух Мирзомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё ҳавзаси воҳалари агроландшафтларининг чўлланиш жараёнини тадқиқ қилиш ва хариталаштириш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr165.
Илмий раҳбар: Суюнов Абдусали Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори (DSc), доцент; Тошов Худойназар Рамазонович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё воҳасининг агроландшафтларини мавжуд илмий консепсиялар асосида таснифлаш, уларнинг асосий шаклланиш хусусиятларини таърифлаш, агроландшафтлардан фойдаланишни оптималлаштиришда чўлланиш омилларининг вужудга келиши масалаларини ҳамда уларни карталаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1:100000 масштабдаги Қашқадарё воҳасини суғориладиган майдонлари сизот сувларининг шўрланганлик, чуқурлик, мелиоратив ҳолати карталари яратилган;
суғориладиган майдонларни тупроқ шўрланганлик ва чўлланиш типлари карталари яратилган;
агроландшафтларда ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни ҳудудий ташкил этиш, чўлланишни ривожланиш жиҳатларини илмий асослаш орқали уни олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган;
илк бор тадқиқот олиб борилган ҳудудда бўлаётган чўлланиш жараёнининг динамик ўзгаришлари компонентлар (эвапотранспиратсия, тупроқ, ер усти ва ости сувлари, антропоген) даражасида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё воҳаси агроландшафтларининг чўлланиш жараёнини тадқиқ этиш ва карталаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
яратилган 1:100 000 масштабдаги Қашқадарё воҳасини суғориладиган майдонлари сизот сувларининг шўрланганлик, чуқурлик, мелиоратсия ҳолати, тупроқ шўрланиши ва чўлланиш типлари карталаридан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 июндаги 03/37-1815-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудидаги шўрланган ва мелиоратсия тадбирларига муҳтож ерларни оператив аниқлаш имконини берган;
агроландшафтларда ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни ҳудудий ташкил этиш, чўлланишни ривожланиш жиҳатларини илмий асослаш орқали олинган натижалар ва ишлаб чиқилган чора-тадбирлардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 июндаги 03/37-1815-сонли маълумотномаси). Натижада, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни тўғри ташкил этиш, режалаштириш ва экин схемаларини оптимал вариантларда ишлаб чиқиш имконини берган;
чўлланиш жараёнини динамик ўзгаришларига оид олинган натижалардан О Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 июндаги 03/37-1815-сонли маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятида чўлланиш даражасини тезкор таҳлил қилиш ҳамда унга қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish