Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Жавлонбек Саотбай ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талаба ёшларда жисмоний чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1932.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали.
Илмий раҳбар: Тилегенов Аскарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади талаба ёшларда жисмоний чидамлилик сифатларни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба ёшларда  жисмоний тайёргарлик  ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва диагностик мезонлари педагогик таълимнинг интенсив таъсирчанлик хусусиятларини ташкилий-педагогик шарт-шароитларга касбий ўзига хосликни методик жиҳатдан ҳисобга олган ҳолда мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
талаба ёшларда  жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик технологиялари жисмоний тарбия ўқитувчиларининг репродуктив, адаптив, маҳаллий-моделлаштирувчи, тизимли-моделлаштирувчи ва шахсий-моделлаштирувчи касбий компетентлик даражаларини баҳолаш мезонларини инновацион таълим муҳити шароитида интегратсион қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талаба ёшларнинг  жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантириш  технологияси шахсга йўналтирилган, эвристик, компетенсиявий ва акмеологик ёндашувларга хосланган методларни уларнинг ривожланиш векторига нисбатан таълимий қўллаш ва жисмоний тарбия фанининг горизонтал ҳамда вертикал интегратсиясини методик таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талаба ёшларда  жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган адабиётлар мазмунига интегратсиялашган таълим методларини замонавий педагогик парадигмалар талабларига мувофиқ сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини шакллантиришнинг  педагогик технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
педагогик таълимнинг интенсив таъсирчанлик хусусиятларини ташкилий-педагогик шарт-шароитларга касбий ўзига хосликни методик жиҳатдан ҳисобга олган ҳолда мослаштириш асосида аниқлаштирилган талаба ёшларда  жисмоний тайёргарлик  ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва диагностик мезонларига оид тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 ракамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйгунлиги асосида маънавий-ахлокий тарбиялашнинг муаммолари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 5 августдаги 182-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларда жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва диагностик мезонларини аниқлаш имкони оширилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг репродуктив, адаптив, маҳаллий-моделлаштирувчи, тизимли-моделлаштирувчи ва шахсий-моделлаштирувчи касбий компетентлик даражаларини баҳолаш мезонларини инновацион таълим муҳити шароитида интегратсион қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган талаба ёшларда  жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик технологияларига оид маълумотлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 ракамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйгунлиги асосида маънавий-ахлокий тарбиялашнинг муаммолари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 5 августдаги 182-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларда жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг педагогик технологияларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
замонавий педагогик ёндашувлар (шахсга йўналтирилган, эвристик, компетенсиявий ва акмеологик)га хосланган методларни уларнинг ривожланиш векторига нисбатан таълимий қўллаш ва жисмоний тарбия фанининг горизонтал ҳамда вертикал интегратсиясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган талаба ёшларнинг  жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантириш  технологияси, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув ва ёрдамчи адабиётлар мазмунига интегратсиялашган таълим методларини замонавий педагогик парадигмалар талабларига мувофиқ сингдириш асосида такомиллаштирилган талаба ёшларда  жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотига доир ишланмалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитан фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунсолиги тарихини тадқиқ этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 ракамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйгунлиги асосида маънавий-ахлокий тарбиялашнинг муаммолари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 5 августдаги 182-сон маълумотномаси; Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9 сентябрдаги 02-07-2463/04-сон далолатномаси). Натижада, талаба ёшларнинг жисмоний тайёргарлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантиришнинг технологиясини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish