Sayt test rejimida ishlamoqda

Шнекеев Жумабай Калимбетовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон замонавий архитектурасининг ривожланиш хусусиятлари”, 18.00.02-“Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
            Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/А14.
            Илмий маслаҳатчи: Нозилов Додо Авазович, архитектура фанлари доктори, профессор.
            Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
            ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/30.12.2019.А.11.02.
            Расмий оппонентлар: Мукимов Рустам Саматович, архитектура фанлари доктори (Тожикистон Республикаси); Салимов Арифджон Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович, техника фанлари доктори, доцент.
            Етакчи ташкилот: “ТошуйжойЛИТИ” АЖ
            Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистонда архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш, Амударё соҳилини фойдали зонага айлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Орол денгизи соҳилида қум бўронини камайтиришга уч функцияга эга (қум кўтарилишининг олдини олиш, шамол тезлигининг синиши, ўсимликлар, қушлар, ҳайвонларга бостирма ва соябон) кичик ме'морий об'ектлардан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
кам қаватли уйлардаги аввал ҳовлига кейин хонадонга кириш маҳаллий анʼанасини кўп қаватли турар жойларнинг ҳар бир хонадонида қўллаш ва энергия тежамкорликни оширишга қаратилган лойиҳа таклифи ишлаб чиқилган;
замонавий шаҳарсозликда болалар боғларини яратишда сув ҳавзалари, атраксион, амфитеатр, кутубхона, спорт клуби, зоопарк, дам олиш масканидан ташқари миллий архитектуранинг ҳажмий-режалаштириш эчимини, анъанавий услубини, фойдаланилган маҳаллий қурилиш хомашёлари тўғрисида таассурот берувчи ноёб архитектуравий ёдгорликларни қуриш самарадорлиги асосланган;
кўп қаватли турар жойларда лоджияга эга хонадонларда аҳолининг ошхоналарни лоджияга кўчириш тенденциялари анъанага айланишига иссиқ қуруқ иқлим ва экологик шароит сабаб бўлиши аниқланиб, лойиҳаларда ошхонани доимо шамоллатишга лоджия билан муҳитдан ажратмаслик таклифи берилган;
Амударё ва йирик каналлар соҳилида аҳолининг анʼанавий касбига боғлиқ янги агломерацион қишлоқни, булварни, спорт зоналарни, архитектуравий обўектларни, миллий ўтовларни жамлаган меъморий композиция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Термиз-Мўйноқ ва Каспий денгизи ёналишида сув транспортини шаклантириш концептуал тизими таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон минтақасида замонавий архитектурани ривожлантириш самарадорлигини ошириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Орол денгизи соҳилида қум бўронини камайтиришга уч функцияга эга (қум кўтарилишининг олдини олиш, шамол тезлигининг синиши, ўсимликлар, қушлар, ҳайвонларга бостирма ва соябон) кичик ме'морий об'ектлардан фойдаланиш зарурлиги асосланган хулосадан Ўзбекистон Республикаси Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 21-иёндаги 4/1764-сон маълумотномаси). Натижада, архитектуравий обект Орол денгизи бўйида саксовул ўсмайдиган тузли қум ҳудудига ўрнатилиб, чанг бўроннинг камайиши ва саксовул ўстириш имкони борлиги аниқланган.
кам қаватли уйлардаги аввал ҳовлига кейин хонадонга кириш маҳаллий анʼанасини кўп қаватли турар жойларнинг ҳар бир хонадонида қўллаш   ва энерго тежамкорликни оширишга қаратилган лойиҳа таклифи ишлаб чиқилган хулосадан Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпог'истон Республикаси қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 04-07/01-1808-сон ма'лумотномаси); Натижада, кўп қаватли турар жойларнинг ҳар бир хонадонига кириш қисмида ҳовли майдоншасини ташкил этиш ва энерго тежамкорликни оширишга турар жойнинг пол ва шифтдан фойдаланиш имконияти яратилган;  
замонавий шаҳарсозликда болалар боғларини яратишда сув ҳавзалари, атраксион, амфитеатр, кутубхона, спорт клуби, зоопарк, дам олиш масканидан ташқари миллий архитектуранинг ҳажмий-режалаштириш эчимини, анъанавий услубини, фойдаланилган маҳаллий қурилиш хомашёлари тўғрисида таассурот берувчи ноёб архитектуравий ёдгорликларни қуриш самарадорлиги асосланган хулосадан Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 04-07/01-1808-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида замонавий архитектура ва шаҳарсозлик амалиётини такомиллаштиришга, шаҳарнинг туристик салоҳиятини оширишга эришилган;
кўп қаватли турар жойларда лоджияга эга хонадонларда аҳолининг ошхоналарни лоджияга кўчириш тенденциялари анъанага айланишига иссиқ қуруқ иқлим ва экологик шароит сабаб бўлиши аниқланиб, лойиҳаларда ошхонани доимо шамоллатишга лоджия билан муҳитдан ажратмаслик таклифи берилган; хулосадан Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 04-07/01-1808-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида эскирган биноларни реконструксиялаш жараёнида аниқланиб янги биноларни замонавий архитектура ва маҳаллий иқлим шароитига мувофиқ модернизациялаштиришда бу усулни қўллашга  эришилган;
Амударё ва йирик каналлар соҳилида аҳолининг анʼанавий касбига боғлигли янги агломерацион қишлоқни, булварни, спорт зоналарни, архитектуравий объектларни, миллий ўтовларни жамлаган меъморий композиция лойиҳа-графикасида амалга оширилган ва Термиз-Мўйноқ ва Каспий денгизи ёналишида сув транспортини шаклантиришга концептуал тизими ишлаб чиқилган. хулосадан Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 04-07/01-1808-сон маълумотномаси). Натижада, Амударё ва йирик каналлар соҳилида замонавий арҳитектурага хос маҳаллий, анаъанавий объектлардан ташкил топган композицияни бунёд этиш амалда босқишма-босқиш бажарилмоқда ва шаҳарсозликни ривожлантиришга сув транспортини қайта тиклашга имкон борлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish